Озарбайжонлик машҳур блогер Гусейн Гасановнинг Россияда ҳисоб рақамлари блокланди

Озарбайжонлик машҳур блогер Гусейн Гасановнинг Россияда ҳисоб рақамлари блокланди

Москва солиқ инспекцияси блогер Гусейн Гасанов устидан судга мурожаат қилди. Тегишли иш Москва арбитраж суди веб-сайтида пайдо бўлди, даъво 13 июнь куни кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Суд сайтида иш бўйича батафсил маълумотлар йўқ.

Телеграм каналлари солиқ инспекцияси 13 июндан бери Гасановнинг тўртта банкдаги ҳисобларини блоклагани ҳақида хабар бермоқда. Музлатиш сабаби, каналларга кўра, блоггернинг Федерал солиқ хизмати олдидаги қарзи бўлиб, у 144,8 миллион рублни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!