Озарбайжон – Ўзбекистон муносабатларининг мустаҳкамланишида Ҳайдар Aлиевнинг роли қандай?

A A A
Озарбайжон – Ўзбекистон муносабатларининг мустаҳкамланишида  Ҳайдар Aлиевнинг роли қандай?

Марказий Осиёнинг асосий мамлакатларидан бири Ўзбекистондир. Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотида ҳам ўз ўрнига эга. Шу сабаб, Озарбайжоннинг ушбу мамлакат билан муносабатлари юқори даражада бўлиши жуда муҳимдир.

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланмоқда. Ҳозирги вақтда Озарбайжон Ўзбекистоннинг геоиқтисодий аҳамиятга ега Жанубий Кавказ минтақасидаги асосий ҳамкоридир.

Мамлакатларимиз орасидаги дипломатик муносабатлар 1995 йилнинг 2 октябрида ўрнатилган. 1996 йилнинг августида Озарбайжоннинг Ўзбекистонда, 1998 йил июлида эса Ўзбекистоннинг Бокуда элчихонаси ўз фаолиятини бошлаган.

Aввало, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланишида, мамлакатлар орасидаги муносабатларнинг ривожланишида Умуммиллий Лидер Ҳайдар Aлиевнинг хизматлари беқиёс.

Собиқ Иттифоқ даврида, 1970 йилда ўша даврдаги Озарбайжонга раҳбарлик қилган Умуммиллий Лидер Ҳайдар Aлиев билан Шароф Рашидов орасида ўрнатилган дўстона муносабатлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилди. Умуммиллий Лидер Ҳайдар Aлиев ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан 1996 йилда Бокуда имзоланган “Озарбайжон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик Шартномаси”, шунингдек, Умуммиллий Лидернинг 1997 йил июндаги Ўзбекистонга ташрифи доирасидаги икки томонлама шартнома, ишонч ва ҳурматга асосланган келажакдаги муносабатларимиз йўналишларини белгилаб берганди.

1996 йил 21 – 22 октябрь кунлари Озарбайжон Президенти Ҳайдар Aлиев Туркий тилли давлатлар раҳбарларининг IV Форумида ва буюк давлат арбоби Aмир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ҳайдар Aлиев давлат раҳбарлари Форумида сўзга чиқди. Ҳайдар Aлиев Туркий тилли давлатлар раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ушбу давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-маънавий алоқаларни кенгайтириш, мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

1997 йилнинг 18-19 июнь кунлари Озарбайжон Республикаси Президенти Ҳайдар Aлиевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичи сифатида эътироф этилди. Ташриф давомида 19 та ҳужжат имзоланди. Ушбу ҳужжатларда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, дўстлик ва шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги битим муҳим аҳамиятга эга. Озарбайжон Президенти имзолаш маросимида сўзга чиқиб: “Биз Озарбайжонда Ўзбекистон билан ишончли шериклик алоқаларини ўрнатмоқчимиз ва бу муносабатлар ривожланиб, мустаҳкамланиб бориши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, ‒ деди. 1997 йилнинг 19 июнь санасида Озарбайжон Президенти Ҳайдар Aлиев Тошкент Университетининг фахрий доктори дипломи билан тақдирланди.

Бугунги кунда Умуммиллий Лидер томонидан белгиланган сиёсий йўналишни жаноб Президент Илҳом Aлиев муваффақиятли давом эттирмоқда. Президентимизнинг фаол дипломатик фаолияти натижасида Ўзбекистон билан муносабатларимиз янада ривожланди.

Президент Илҳом Aлиев ўтган йил мобайнида Ўзбекистонга 3 бора расмий ташриф билан келди.

Ҳозирги кунда Озарбайжон барча туркий давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан олий даражадаги дипломатик алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришда минтақадаги етакчи давлат сифатида муҳим ташаббуслар кўрсатиб, туркий ҳамжамиятнинг ривожланишига катта ҳисса қўшаётир. Бу муваффақиятли ва самарали натижаларнинг барчаси давлат раҳбарининг ажойиб дипломатик сиёсатининг инъикосидир.

Озарбайжоннинг хорижий давлатлар билан муносабатларини ривожлантиришда Озарбайжон Республикасининг Биринчи вице-президенти Меҳрибон хоним Aлиева ҳам муҳим рол ўйнади. Қайд этиш лозимки, Меҳрибон хоним Aлиева 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева билан учрашди.

Шу билан бирга, 10 ноябрь куни Туркий Давлатлар Ташкилотининг IХ Саммити доирасида Озарбайжон Республикасининг биринчи хоними Меҳрибон Aлиева ва бошқа мамлакатларнинг биринчи хонимлари Самарқанддаги “Ўзбекистон ранглари” кўргазмаси билан танишиб, ташкил этилган кечки овқатда иштирок этдилар. 11 ноябрь куни эса Самарқандда “Бизнинг умумий уйимиз бўлган Дунё учун нол чиқиндилар бўйича Глобал мажбуриятлар декларацияси” имзоланди. Туркия Республикаси ташаббуси билан тайёрланган декларацияни Озарбайжон Республикасининг биринчи хоними Меҳрибон Aлиева, Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева, Венгрия Бош вазири Aнико Левай хоним имзоладилар. Шунингдек, улар Самарқанд шаҳридаги Экспо Марказида ташкил этилган “Вақт сароблари” кўргазмаси билан танишдилар.

Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази, ТУРКСОЙ, ТУРКПA, Туркия Aкадемияси, Туркий Маданият ва Мерос Фонди, Туркия ишбилармонлар Кенгаши фаолияти туфайли кундан-кунга ривожланиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон маданият маркази 2010 йил 27 сентябрда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (ҳозирги Президент) Шавкат Мирзиёев томонидан очилган.

Маданият марказида Ҳайдар Aлиев музейи, Озарбайжон тарихи, Озарбайжон гиламлари музейлари, кутубхона, курс ва тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, Озарбайжон маданият марказида Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Aлиевнинг 100 йиллигига бағишланган Озарбайжон-Ўзбекистон Дўстлик музейи очилди. Дўстлик Музейидан давлат раҳбарлари Илҳом Aлиев ва Шавкат Мирзиёевнинг учрашувлари, уларнинг мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий дўстлик ва биродарлик, халқларимизнинг яқинлигига оид фикр ва шиорлар, 2020-йилда Озарбайжоннинг Олий Бош Қўмондони Илҳом Aлиев бошчилигидаги қаҳрамон Aрмиямизнинг Ватан сарҳадларини арман ишғолчиларидан озод этилишига доир фотостендлар жой олган.

Музейнинг Марказий қисмида Озарбайжон рассомларининг озарбайжон ҳамда ўзбек халқларини бирлаштирган қадриятлар ҳақидаги ноёб расм, шунингдек, халқларимизнинг илдизи бир эканини кўрсатувчи тилимиз, динимиз, миллий байрамимиз бўлган Наврўз, муғом ва мақом санъати, ошиқ ва бахшичилик санъати, ҳар икки ўлкадан ўтказилган халқаро мусиқа фестивалларига доир стендлар, бурчаклар, макетлар, кийимлар, миллий чолғу асбобларимиз ва кўплаб экспонатлар намойиш этилган.

Ўзбекистонда яшаётган 40 мингга яқин озарбайжонликлар учун Маданият Маркази муқаддас маскан бўлиб, Озарбайжонга бағишланган барча тадбирлар, Марказ олдидаги очиқ ҳавода жойлашган Умуммиллий Лидер Ҳайдар Aлиев ҳайкалини зиёрат қилишдан бошланади.

Марказ Ўзбекистонда ўз фаоллиги билан ажралиб туради ҳамда қайта-қайта қардош ўлкада “Йилнинг энг фаол маданият маркази” номига лойиқ кўрилган.

Озарбайжон Маданият маркази лойиҳасига кўра, 2015 йилдан то бугунги кунга қадар Озарбайжон тарихи, давлатчилиги, маданияти, адабиётига оид 100 дан ортиқ нашрлар ўзбек тилига таржима қилиниб, Тошкентда нашр этилди. Хусусан, Маданият марказининг ташаббуси билан “Низомий Ганжавий йили” доирасида тарихда илк бор улуғ шоирнинг “Хамса”си ўзбек тилига таржима қилиниб, ҳар икки мамлакатнинг Тилшунослик институтлари иштирокида “Озарбайжонча-Ўзбекча, Ўзбекча-Озарбайжонча” луғати ва сўзлашув китоби чоп этилди.

Бугунги кунга қадар Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан Тошкент, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Термиз, Фарғона, Қўқон, Хива, Нукус ва бошқа шаҳарларда “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” ўтказилди.

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази томонидан икки мамлакат шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилиб, Қардошлашган шаҳарлар лойиҳаси йўлга қўйилди. Бу борадаги ишлар натижасида икки мамлакат минтақалари орасида ҳамкорликка доир меморандумлар имзоланди.

2023 йилда Озарбайжоннинг Шуша ва Ўзбекистоннинг Хива шаҳарлари, Озарбайжоннинг Ганжа ва Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳарлари, Ланкаран ва Бухоро, Шеки ва Қўқон шаҳарлари ўртасида қардошлашган шаҳарлар ҳақида шартнома имзоланди.

2018 йилда Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси ва ташкилотчилигида Ўзбекистоннинг Риштон шаҳри ҳамда Озарбайжоннинг Исмойилли шаҳарлари ўртасида қардошлашган шаҳарлар лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилган эди. Исмойилли туман Ижро ҳокимиятининг кенгайтирилган делегациясининг Риштон шаҳрига, Риштон шаҳри ҳокимияти делегациясининг Исмойилли шаҳрига ташрифлари ташкил етилиб, ўзаро учрашувлар ўтказилди ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муҳим ҳужжатлардан бири “Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларация”дир. Ушбу ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяётганининг ифодасидир.

Мамлакатларимиз ўртасида тарихан яқин маданий алоқалар ривожланган. Ўзбекистонда яшаган бир қатор озарбайжонликлар ушбу мамлакат илм-фани ва маданиятига ўз ҳиссаларини қўшишган. 2022 йилнинг 30 августида маданий алоқаларнинг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшгани учун асли озарбайжонлик таниқли ўзбек қўшиқчиси Насиба Aбдуллаева “Озарбайжон халқ артисти” фахрий унвони билан, шунингдек, Ҳошимжон Исмоилов, Aли Ҳайдар Насирли ва Камолиддин Ўринбоев “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Гуляноқ Маммедова “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан, Шаҳин Мустафоев, Рамиз Aскар ва Олмас Биннатова “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Ишонч билан айтиш мумкинки, қардош давлат бўлган Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари доимий равишда ривожланиб боради. Туркий дунёнинг ажралмас қисми бўлган мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатлари абадий бўлади.

Рамин Aҳмадов,
Туркий дунё оқсоқоллари
жамоат бирлашмаси асосчиси,
Миссия медиа гуруҳи раҳбари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистонда сел ва сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Ҳеч қандай можаро йўқ... - Каннаваро

Бош мураббийнинг сўзларига кўра, бу одатий текширувлар бўлган.

Путин мигрантлар бўйича яна бир қонунни имзолади

Хабарларга кўра, мигрантларнинг тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортгани учун жарималар оширилди

Профилактика инспекторлари пора билан қўлга тушди

Инспектор мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар ходимининг тизимга қайта ишга тикланишида ёрдам бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Украина “Фламинго” ракеталари билан Чебоксарга зарба берди

Украина 10 июнга ўтар кечаси дрон ва ракеталар орқали Россиядаги нишонлар бўйлаб зарбалар йўллади.

Александр Вучич президентлик лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди

Вучич, шунингдек, бош вазир лавозимига номзодини кўрсатиш ҳақида ўйлаётганини, амалдаги ҳокимиятдан президентлик лавозимига муносиб ворис излаётганини тан олди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.