Озарбайжон президенти улкан лойиҳа ҳақида маълум қилди

Озарбайжон президенти улкан лойиҳа ҳақида маълум қилди

Россияга ташриф билан келган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев транзит ва транспорт инфратузилмаси соҳасида улкан лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётганини айтди.

«Шимол-Жануб транспорт коридорига келсак, бугун биз Владимир Владимирович билан бу масалани яна бир бор батафсил муҳокама қилдик. Ҳукумат аъзоларига тегишли топшириқлар берилди. Ишончим комилки, яқин орада барча масалалар келишиб олинади ва биз яна бир улкан лойиҳани амалга оширишни бошлаймиз», — деди у.

Илҳом Алиев Озарбайжон ҳудудида мамлакатни Россия ва Эрон билан боғловчи темир йўл борлигини, бироқ Ҳинд океани портларига тез ва қулай ташишни таъминлаш учун янги участкаларни қуриш зарурлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!