Озарбайжон Давлат нефть компанияси (COCAR) вице-президенти Зиба Мустафоева раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Делегация таркибига Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси бош офиси Инсон капиталини ривожлантириш ва функционал такомиллаштириш департаменти бошлиғи Элнур Ҳусейнов, Боку олий нефть мактаби (БОНМ) ректори Элмар Қосимов ва Боку олий нефть мактаби узлуксиз таълим факультети декани Равшан Будагов ҳам кирди.
Ташриф доирасида делегация Тошкент кимё-технология институти ректори, профессор Ботир Усмонов ва университет профессор-ўқитувчилари билан учрашди. Учрашувда Боку олий нефть мактаби (БОНМ) ва Тошкент кимё-технология институти ўртасида «Кимё муҳандислиги» ихтисослиги бўйича икки даражали магистратура дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш имкониятлари бўйича ҳам фикрлар алмашилди.
Қайд этиш жоизки, мазкур ҳамкорлик 2023 йил 18 июлда Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси (СОCАR) ва Ўзбекистоннинг «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ўртасида имзоланган Кадрларни биргаликда тайёрлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми доирасида амалга оширилади ва Озарбайжон таълим тизимидаги бу лойиҳа олий даражадаги биринчи тажриба бўлади.
Икки диплом дастурига Тошкент кимё-технология институти талабалари жалб қилинади ва дастур бўйича ўқитиш жараёни академик ва техник ёрдамдан фойдаланган ҳолда Боку олий нефть мактаби томонидан амалга оширилади.
Делегациянинг «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Қаҳрамон Ҳакимов билан бўлган учрашувида 2023 йил 18 июль куни имзоланган ўзаро англашув меморандуми якунлари, жумладан, икки олий ўқув юрти ўртасида инсон капитали соҳасида келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари, ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси делегацияси Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Садоқат Сиддиқова билан ҳам учрашди. Суҳбат давомида келгусида Боку олий нефть мактаби (БОНМ) ва Бухоро муҳандислик-технология институти ўртасида нефть-газ муҳандислиги соҳасида икки диплом дастурини амалга ошириш имкониятлари ўзаро муҳокама қилинди.
Делегация аъзолари Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, шу жумладан, элчихона ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига ҳам ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни бўлиб ўтган виртуал музокаралар пайтида хитойлик ҳамкасбига жилмайиб қўл силкитди. Баъзилар ижтимоий тармоқларда Си Цзиньпин бу ишорага жавоб қайтардими ёки йўқми, деган саволни кўтармоқда.
Ушбу қонун билан, шунингдек, психологик ёки жисмоний зўравонлик орқали диний эътиқодга мажбурлаш, қариялар уйларида, ҳарбий қисмларда ёки жазони ижро этиш муассасаларида диний маросимлар ўтказиш тақиқланади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Фаластиннинг қаҳрамонлик тимсоли бўлган ҲАМАС қўлига тушган асирларнинг озод этилишида ноодатий бир ҳолат юз берди.
Трампнинг солиқларни камайтириш ва тартибга солишни бекор қилиш каби сиёсати тенгсизликни кучайтириши ва миллиардерларни, жумладан Трампнинг қайта сайланиш кампаниясининг йирик ҳомийси Илон Маскни янада бойитиши мумкинлиги танқид қилинди.
Охфамнинг маълум қилишича, кейинги ўн йилликда триллионерлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда глобал бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолининг қўлида тўпланган бўлса, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан кун кечирмоқда.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида Kia Sonet’ни 2008 йилда туғилган С.М. бошқаргани, машина унинг отасига тегишли бўлганлиги аниқланган.