Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт тўловини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.