2019 йилнинг баҳор ойлари...
Файзуллаевлар (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) хонадонида данғиллама тўй. Келин бўлмиш алланечук ҳис-туйғулар, бир олам ширин орзулар оғушида қадам босиб келмоқда.
Уни келгуси йилда нималар кутаётгани эса фақат яратганга аён.
Ҳар бир эркак ва аёл турмушга, янги оила тузишга қадам қўяр экан, жуфти билан бахтли ҳаёт кечиришни, жажжи фарзандларини қўлидан тутиб бирга вояга етказишни ўйласа керак.
Маҳмуд ва Дилобар ҳам олдинига чиройли турмуш кечиришди, бироқ орадан озмунча вақт ўтмасдан ораларида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлади. Кети узилмаётган жанжаллару, айтишувлар, нотинчлик иккисининг ҳам жонига тегди.
Турмуштнинг муштига чидаган яшайди, деб ёши улуғлар бекорга айтишмаган. Дилобар ҳам тез таслим бўлди ва тез орада фарзандли бўлишига қарамасдан келинлик уйини тарк этди.
Ҳаммаси шундан сўнг бошланди.
2020 йилнинг мартида ўғлини дунёга келтирди ва алам устида эрини алимент тўлаши керак энди дея, судга берди.
Фарзанд таъминоти сабаб даъво қаноатлантирилди. Иш ҳужжати Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочисига келиб тушди.
Давлат ижрочиси Маҳмудни кўп бора боласининг таъминоти учун алимент тўлаши зиимасидаги мажбурияти эканини тушунтиришга уринди. Бироқ, аёлидан кўнгли совиган эр боласига ҳам эътибор қилмади.
Лекин, нима бўлса ҳам у норасида, у ўз пушти камаридан бўлган зурриёди. Аёли билан орасидан қандай “ола мушук”лар ўтмасин, фарзанди олдида масъул ва жавобгар. Шунинг учун ҳам унинг номи ОТА. Қилаётган ишлари эса оталик номига номуносиб эди.
Шу сабабдан, суднинг қора курсисида 15 сутка ўтриб ҳам чиқди, бироқ кор қилмаган кўринади. Жазосини ўтаб чиқиб ҳам боласига алимент тўламади. Салкам 11 млн. сўм алимент пулларини ололмасдан, ўғлини бир ўзи ҳам она, ҳам ота бўлиб боқаётган Дилобар бюро ходимларига мурожаат қилди. Маҳмудга тегишли ҳужжатлар судга юборилди. Энди иш Жиноят кодексидаги оғирроқ модда билан малакаланаётган эди. Чунки, қилмиши узоқроқ муддатга қамалиш важини келтириб чиқарганди.
Ҳаа, эркин ҳаёт ҳаммага ёқади. Маҳмуд ҳам Бюро ходимларидан тез орада иши судда кўрилишини эшитгач, ўзига келди. Ўғли учун 10 млн 600 минг сўмни аёлининг пластик рақамига ўтказиб берди.
Биз бу билан Дилобарни ёки Маҳмудни ҳааркатларини оқламоқчи эмасмиз. Хулоса ўзингиздан.
Фақат, айтар сўзимиз, оила ришталарини боғладикми, уларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилайлик, бирга бўлиш учун эмас, биргаликда курашайлик.
Ойистахон Абдурахманова,
Бюронинг Андижон вилоят
бошқармаси катта инспектори
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.