Отабек Умаров: "Маърифатхоннинг бу иши менга катта сабоқ бўлди"

Отабек Умаров: "Маърифатхоннинг бу иши менга катта сабоқ бўлди"

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасида қизининг таваллуд кунига бағишланган пост қолдирди.

Унинг айтишича, қизи Маърифатхон таваллуд айёмини 21-сон меҳрибонлик уйида ўтказиш истагида эканини билганидан ҳайратга тушган.

«Туғилган куни арафасида қизим @marifatkhon_otabekovna мени ҳайрон қолдирди. Фарзандим таваллуд айёмини 21-сон меҳрибонлик уйида ўтказиш истагида экани мени ниҳоятда мамнун этди. 

Маърифатхоннинг бу нияти менга сабоқ берди ва сергаклантирди. Яхшилик улашиш истаги бирор бир жадвал ёки тақвимдаги қизил сана эмас, балки қалб ва юрак амри билан юзага чиқиши лозим. 

Ёнимизда эзгуликка муҳтож инсонлар борлигини асло унутмайлик», - деб ёзади Отабек Умаров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!