Жанубий Каролина штатида яшовчи эркак ўз қизини «уйга киришга уринаётган ўғри» деб ўйлаб отиб қўйди. Қиз воқеа жойида ҳалок бўлган, ота эса ҳибсга олинган, деб хабар беради Forum Daily.
"Дарё" нашрига кўра, 43 ёшли Жермейна Трамоне Прессли 23 ёшли қизи Надейжи Пресслини отиб қўйгани ҳақидаги хабар маҳаллий полиция идораси томонидан маълум қилинган. Ҳозирда Жермейна Пресслига нисбатан гивоҳванд моддаларни тарқатиш бўйича айблов эълон қилинган.
Полициянинг маълум қилишича, тергов ишлари якунига етмагани сабаб Пресслини ўз қизининг ўлимида айблаб бўлмайди.
Евроосиёни велосипедда энг тез кесиб ўтиш бўйича жаҳон рекордини янгилашга уринган франциялик Софиан Сеҳили Владивостокда ҳибсга олинди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Le Monde хабар берди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги “технологик уруш” даврида Хитойнинг Tencent ва Deep Robotics каби компаниялари сунъий интеллект ва робототехника технологиялари билан америкалик рақобатчиларга яқинлашмоқда.
Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Африка CDC) маймунчечак (mpox) вирусини Африка қитъасида соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Ш.А. процессуал тартибда қамоққа олинган, шунингдек ишга алоқадор бўлган хонадонда яшовчи бошқа фуқаролар ҳам терговга жалб қилиниб, бир нафарига нисбатан “Қидирув” эълон қилинган.