6 апрель куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остинга Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумига оид махфий ҳужжатлар ошкор этилгани ҳақида маълум қилинган.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Пентагонга таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирданоқ бундай маълумотларнинг айнан қандай тарқатилиши ва уни олувчи кимлигини ўрганмоқда.
Reuters'нинг таъкидлашича, бу 2013 йилда WikiLeaks сайтида 700 мингдан ортиқ ҳужжат, видео ва дипломатик телеграммалар пайдо бўлганидан буён энг муҳим ошкор қилинган маълумотлардан бири бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, агентлик, интернетда тарқатилган ҳужжатлар сохта бўлиб чиқиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.
Шунингдек, Оқ уй, Қўшма Штатлар Пентагон махфий материалларининг сизиб чиқиши тўхтатилганми ёки бошқа маълумотлар чоп этилиши мумкинми ёки йўқлигини ҳозирча айта олмаслигини маълум қилган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.