Теҳрон шаҳридаги Олимпия меҳмонхонаси конференц залида Осиё-Окения Кураш конфедерациянинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
Конгрессда 20 га яқин миллий федерациялар вакиллари, Конфедерация Бошқарув қўмитаси аъзолари ва Халқаро Кураш ассоциацияси рахбарлари иштирок этди.
Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фармон йиғилишда сўзга чиқди ва барча делегатларни Конгресс ва қитъа чемпионати билан самимий табриклади.
Осиё қитъаси Кураш спорти оммалашган энг кучли конфедерациялардан бири эканлиги қайд этди. Мазкур фаолият келгусида янада жадаллашишиша ишонч билдирди.
3 соат вақт мобайнида Конгресс кун тартибига киритилган 15 та масала кўриб чиқилди. Ҳисоботлар тингланди. Таклиф ва фикрлар билдирилди.
Йиғилишни Конфедерация Президенти Комил Рўзиев бошқариб борди.
Конгрессда кун тартибига киритилган Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номини ўзгартириш масаласи бўйича сўз юритган Комил Рўзиев қуйидагиларни маълум қилди:
–Осиё-Океания Кураш Конфедерациянинг Уставига бир қанча ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур ўзгартиришлар нималар иборат бўлади?
Бу биринчиси Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгартирилади. Халқаро Кураш ассоциациясининг тавсиясига кўра Океания Кураш конфедерацияси янгидан ташкил этилиши сабабли фаолиятимиз Осиё Кураш конфедерацияси деб ўзгартирилади.
Янги Устав лойиҳасида шунингдек, Конфедерация бошқарув қўмитаси аъзолигига қабул қилиш масаласини аниқ мезонлари белгиланган.
Унга кўра Конфедерация Президентининг таклифи билан Бошқарув қўмитаси аъзолигига «Маслаҳатчи», "Фахрий аъзо", "Фахрий вице-президент" лавозимлари қўшилиши мумкин. Лекин бу лавозимлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди–дея маълум қилди.
Шунингдек, конгресс давомида 2025 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигига давогар мамлакатлар ҳам кўриб чиқилди.
Унга кўра Корея Республикаси 2025 йил ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига мезбонлиги тасдиқланди.
Чемпионат баҳслари июн-июл ойларига режалаштирилган бўлиб Инчеон шаҳри мезбонлик қилади.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
10 июль куни Киевда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги Иван Воронични ўлдирган ва 13 июлда йўқ қилинган қотиллар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади