Орбан: "Европа Иттифоқи Украинани аъзо сифатида қабул қилишга тайёр эмас
![Орбан: "Европа Иттифоқи Украинани аъзо сифатида қабул қилишга тайёр эмас Орбан: "Европа Иттифоқи Украинани аъзо сифатида қабул қилишга тайёр эмас](/photos/news/S9B6QKMTSdwMz1V.jpeg)
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинани аъзоликка қабул қилишга тайёр эмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақда В.Орбан Франwиянинг “Ле Поинт” журналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади “Репорт” .
Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссиянинг Киев аъзолик учун еттита шартдан тўрттасини бажарганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
В.Орбан, шунингдек, Украина дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири эканини айтди: “Биз аъзолик бўйича музокаралар жараёнини бошлашга қарор қила олмаймиз”.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).