Бу Бутунжаҳон эмизиш ҳафталиги (1–7 август) учун ахборот кампаниясининг бир қисми экани маълум бўлди. Ташаббускорлар шу тариқа ҳақорат сўзига айланган иборага «асл маъно»ни қайтаришга қарор қилганди.
Тошкент шаҳрида ўтган бир сутка ичида LED-экранларда пайдо бўлган «Onasini emsin» жумласи кўпчилик эътиборини тортди. Ўрганишлар давомида бу «Гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш бутунжаҳон ҳафталиги» дорасидаги ахборот кампаниясининг бир қисми экани маълум бўлди. Ташкилотчилар шу орқали сўкинишга айланиб кетган жумлага «бирламчи маъноси»ни қайтаришга уринган.
Ҳар йили 1-7 август кунлари «Гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш бутунжаҳон ҳафталиги» деб эълон қилинади.
Бундай тадбирлар ЖССТ ва ЮНИСEФ ташкилотларининг 1990 йилда қабул қилинган Инночент декларацияси асосида гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида деярли ер юзининг 170 дан ортиқ мамлакатларида ҳар йили ташкил этилади.
Ўзбекистонда сут ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланганига қарамай, бундай маҳсулотлар рекламаси ва уларни интернетда тарғиб қилиш давом этмоқда, бу эса она сути ўрнини босувчи маҳсулотларга бўлган талабни сунъий равишда оширишга хизмат қиляпти.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Delivery Unit офиси она сути билан озиқлантиришнинг афзалликлари ҳақида ахборот кампаниясини ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Кампаниянинг мақсади — чақалоқ ва она учун эмизишнинг фойдалари ҳақидаги билимларни ошириш, ёш ота-оналарни эмизишни бошлаш ҳамда давом эттиришга ундашга ёрдам беради.
Ахборот кампаниясининг мақсадли аудиторияси ёш ота-оналар бўлгани сабабли, унинг элементларидан бири «Onasini emsin — бу сўкиниш эмас, шифокор тавсияси» ёзуви билан тизер баннерлар эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.