Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат учун тест синовлари қачон ўтказилиши айтилди

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат учун тест синовлари қачон ўтказилиши айтилди

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари барча ҳудудларда 2023 йил 29 январь куни бўлиб ўтади.

Бунда тест синовлари ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан ўтказилиб, 10:00 да бошланади.

Тест синовида талабгорларга 45 та топшириқ ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 3 соат вақт берилади.

Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга амал қилувчи сертификат тақдим этилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 23-январ кунидан бошлаб my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин бўлади.

Изоҳ: Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга 08:30 дан бошлаб шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) асосида киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!