Бугун дунёда "омикрон"нинг турли субвариантлари доминант версияга айланган. Янги пайдо бўлаётган мутациялар ҳам ҳозирча шу штаммга тегишли. Уни юқтираётганлар асосан юқори нафас йўллари яллиғланишидан азият чекмоқда.
Қатар давлатида жойлашган нуфузли Уэйл Корнелл тиббиёт коллежи тадқиқотчилари SARS-CoV-2 нинг барча штаммлари, хусусан, "омикрон"ни блокловчи S728-1157 номли янги антитанани топганини маълум қилди.
Жониворларда ўтказилган дастлабки синовлар шуни кўрсатдики, ушбу антитаналар орқали амалга ошириладиган муолажа бурун бўшлиғи ва ўпкада вирусли заррачалар миқдорини камайтириш имконини беради.
Олимлар хулосасига кўра, S728-1157 антитанаси коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши билан самарадорлиги пасайиб бораётган анъанавий моноклонал даволаш усулининг муқобили бўлиши мумкин.
Янгилик навбатдаги босқичда инсонларда клиник синовдан муваффақиятли ўтиши керак. Шундан сўнг у тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.
‼️ Шифокорлар касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал, деган якдил фикрда. Бу борада ҳозирча COVID-19 га қарши вакциналардан самаралироқ воситалар яратилгани йўқ.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.