Олимлар Ернинг «қариндоши»ни аниқладилар: унда улкан океан бўлиши мумкин

Олимлар Ернинг «қариндоши»ни аниқладилар: унда улкан океан бўлиши мумкин

Монреал университети (Канада) олимлари ҳаётнинг ривожланиши учун мос бўлиши мумкин бўлган сув сайёрасини топдилар. У Кит юлдузлар туркумида, Ердан 48 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, сайёра юзасида атмосфера ва ҳатто суюқ океан бўлиши мумкин.

LHS 1140 b экзосайёраси бир нечта телескоплар ёрдамида ўрганилди: Жеймс Уэбб, Spitzer, Hubble ва TESS. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, у Ердан 5,6 марта йирик, радиуси эса Ерникидан 1,73 марта каттароқдир.

Сайёра ўз юлдузига яқин жойлашган ва 25 кун ичида тўлиқ айланиб чиқади. Аммо юлдуз Қуёшникидан анча хирароқ ва совуқроқ бўлгани учун LHS 1140 b юзасида ўртача ҳарорат кузатилади.

Тадқиқот давомида олимлар унинг атмосферасида, Ер атмосферасида доминант компонент бўлган азот белгиларини аниқладилар. Сайёранинг зичлиги куб сантиметр учун 5,9 грамм деб баҳоланган. Бу бутунлай тошдан иборат сайёра эмас. Астрономларнинг фикрига кўра, LHS 1140 b - глобал океан билан қопланган сув дунёси.

Сайёра ҳар доим юлдузга фақат бир томони билан қарайди. Унинг «тун» томони бутунлай муз билан қопланган, аммо «кундуз» томонида сув суюқ бўлиб қолиши мумкин. У ердаги ҳарорат Цельсий бўйича 20 даража бўлиши тахмин қилинмоқда, бу денгиз экотизимининг гуллаб-яшнаши учун қулай шароитлардир.

«LHS 1140 b атмосферага эга эканлигини тасдиқлаш учун бизга камида яна бир йиллик кузатувлар керак, эҳтимол карбонат ангидридни аниқлаш учун яна икки ёки уч йиллик кузатувлар керак», деди олимлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!