Оиладаги зўравонликларнинг ҳар қандай шаклига қаршимиз

A A A
Оиладаги зўравонликларнинг ҳар қандай шаклига қаршимиз

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида инсон ва унинг манфаатлари устувор ҳисобланади, кўзланган мақсадга эришишда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган оиланинг ўрни ­эса беқиёсдир.

Жамиятдаги ҳар қандай иллатга қарши курашни оиладан бошласаккина уни илдизи билан қуритиш мумкин. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида мувофиқ, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Конституциянинг 26-моддасида эса, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, оилавий зўравонликка қарши кураш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.

Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилаётган, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли ишлар қилинаётган бир вақтда, мазкур соҳадаги ишлар таҳлили оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашда қатор камчилик ва тўсиқлар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.

Хўш мазкур тўсиқлар нималардан иборат? Нега бу тўсиқлар пайдо бўлмоқда ёки бартараф этилмаяпти?

Аввало мазкур саволларга жавоб топишдан олдин оиладаги зўравонлик нима эканлигини тушуниб олишимиз лозим. Чунки юқоридаги ҳолатларнинг барчаси айнан мазкур ижтимоий хавфли қилмиш билан чамбарчас боғлиқ.

Зўравонлик хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Жисмоний зўравонлик хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шаклидир.

Руҳий зўравонлик хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик) да номоён бўлади.

Оиладаги зўравонлик — бу ўзларининг яқинлари (асосан аёллар ва болалар) устидан ҳукмронлик ва назорат қилиш мақсадида, одатда айнан бир шахсга нисбатан жисмоний ва руҳий зўрлик қилишда намоён бўлади.

Таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда зўравоннинг жисмоний ва руҳий зўрлиги натижасида хотин-қизлар томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этиши ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Инсоннинг ҳар қандай қилимиши ҳар доим онгли ва ақл-иродаси билан содир этилади. Шунинг учун ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларинии бошқара олмаган шахснинг ҳаракатлари, ҳатто ижтимоий-хавфли оқибатларга олиб келган тақдирда ҳам жиноят ҳисобланмайди.

Зўравонликка учраган аёллар енгиб бўлмайдиган жисмоний куч ёки руҳий зўрлик таъсири остида қонун билаи қўриқланадиган ижтимоий муносабатга хавф солувчи қилмиши ва унинг оқибати учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Шу ўринда жисмоний ва руҳий зўрлик нима деган ўринли савол туғилади!

Жисмоний зўрлик, деганда шахснинг бошқаларнинг жисмоний таъсирида жамият учун хавфли қилмишларнинг амалга ошириши тушунилади ва бунда жисмоний таъсир унинг ихтиёрини бутунлай олиб қўяди (масалан, эр хотинини уриб тан жароҳати етказса ёки ҳақорат қилса, натижада хотини ўзини ҳимоя қилиш мақсадида эрига енгил, ўртача оғир ёки оғир шикаст етказса). Бундай ҳолат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасининг д) бандига мувофиқ, жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида жиноят содир этиш деб топилади ва суд томондан жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида ҳисобга олиниши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ижтимоий хавфли қилмиш зарурий мудофаа ҳолатда содир этилган тақдирда шахс жавобгарликка тортилмайди. Масалан, эр хотинига нисбатан зўрлик ишлатиб унга шикаст етказмоқчи бўлганда ёки ўлдирмоқчи бўлганда, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида хотин мудофаа вақтида эрини хаётдан маҳрум қилиши, соғлигига зарар етказиши, мулкини нобуд қилишии мумкин. Мудофаа ҳолатида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаслиги лозим. Акс ҳолда, содир этилган жиноятда барча зарурий шартлар мавжуд бўлган ҳолларда хаёлий мудофаа қоидалари бўйича зарурий мудофаа ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган жиноят сифатида ёхуд умумий шартлар асосида қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят сифатида квалификация қилиниши мумкин.

Руҳий зўрлик, дейилганида шахсни ўлдириш моддий ёки маънавий зарар етказиш билан қўрқитилиши натижасида содир этган ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги туфайли ижтимоий хавфли оқибатнинг рўй бериши тушунилади. Руҳий таъсир натижасида етказилган зарар учун айбдор охирги зарурат ҳолларидан ташқари барча ҳолларда жавобгарликка тортилади. Суд жазо тайинлаётганда бу ҳолатларни жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътиборга олиши керак. Қилмиш ижтимоий хавфли бўлиши янги жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказа оладиган даражада хавфли бўлиши керак.

Шу ўринда савол туғилади! Оиладаги зўравонликнинг асосий қурбонлари бўлган аёллар ва болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик нималарда намоён бўлади? Кўпчилик зўравонлар оиладаги ҳукмронликларини кучайтириш мақсадида қандай усуллардан фойдаланади? Бу асосан таҳдид кўринишида намоён бўлади. Таҳдидлар эса қуйидагича бўлиши мумкин: моддий таъминламаслик, яъни пул бермаслик (моддий таъминламаслик), уйдан ҳайдаш, болаларини олиб қўйиш ёки уларни кўриш имкониятидан маҳрум қилиш билан қўрқитиш, баданига шикаст етказиш ёки ўлдириш билан қўрқитиш ва ҳоказо. Зўравонлар таҳдидлар билан бир қаторда қуйидаги ҳаракатлар орқали ҳам ўзларининг ҳукмронлигини намойиш қилишга уринишлари мумкин: телефонинин олиб қўйиш, кийимларини йиртиш ёки шахсий буюмларини синдириш, уйга қамаб қўйиш, муштини кўрсатиш орқали қўрқитиш ва ҳоказо.

Зўравон асосан қуйидаги жиноятлардан бирини содир этиш орқали ўзининг кучини намойиш этади: қасддан баданга оғир (104-модда), ўртача оғир (105-модда) ёки енгил (109-модда) шикаст етказиш, қийнаш (110-модда), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-модда), жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) (114-модда), аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115-модда) хавф остида қолдириш (117-модда), номусга тегиш (118-модда), жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда), вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (122-123-моддалар), никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (1251-модда), тиланчилик қилиш (1271-модда), одам савдоси (135-модда), аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш (136-модда) ва ҳоказо. Мазкур қилмишларни содир этган шахс Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жавобгарликка тортилади.

Статистик маълумотларга кўра, зўравонликни бир кўриниши сифатида аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш қўп учраб турмоқда.

Хусусан, 2015 йилда 26 нафар шахсга нисбатан 24 та, 2016 йилда 35 нафар шахсга нисбатан 32 та, 2017 йилда 8 нафар шахсга нисбатан 6 та, 2018 йилда 12 нафар шахсга нисбатан 10 та, 2019 йилда 6 нфар шахсга нисбатан 3 та, 2020 йилда 13 нафар шахсга нисбатан 11 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Аммо зўравонлик билан бир қаторда тазйиққа учраётган хотин- қизлар ҳам йўқ эмас.

Тазйиқ — содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2019 йил 2 сентябрдаги Қонунида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқлари белгиланган.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;
  • махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;
  • ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;
  • содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.
  • Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Сариосиё туманлараро суди судьяси

Мустафаев Сарвар Муртазаевич


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

Арағчи: "Стармер британияликларнинг ҳаётини хавф остига қўйди"

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзган.

Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди

Марокаш терма жамоаси етакчиси Ашраф Хакими 2025 йилги Африка Миллатлар Кубоги якунлари бўйича топширилган совриндан воз кечди.

Эрон "Ҳақиқий ваъда 4" операциясининг 69-тўлқинини бошлади

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнот берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси яна юртимизга қайтмоқда

Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди