Кеча, 10 май куни эрталаб Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани Эртошсой қишлоғида кучли ёғингарчилик оқибатида қишлоқ аҳолиси ва у ерга дам олиш мақсадида келганлар ташриф буюрганлар сойнинг у томонида қолиб кетган.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, юздан ортиқ одамлар ва 20 дан ортиқ автомобил сойдан ўта олмай қишлоқда қолиб кетишган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, адирликлардан йиғилиб келган ёмғир сувлари Эртошсой сойидан тўпланиб оқиб ўтган.
Сув оқими кучли бўлганлиги сабабли аҳоли томонидан дам олувчиларнинг сой орқали ҳаракатланиши учун қурилган вақтинчалик осма кўприк ўтказгичга зарар етган.
“Зудлик билан ҳодиса жойига ФВББ, ИИБ, МГ, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа ФВДТхизматларининг масъуллари етиб бориб, вазият назоратга олинган ва дам олувчилар хавфсиз ҳудудга ўтказилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар қайд этилмади”, дейилади ФВВ хабарида.
Маълумот учун: Эртошсой қишлоғи пойтахт билан водийни уловчи Қамчиқ довони ён бағрида жойлашган туристик ҳудуд ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.