АҚШ президенти маъмурияти ноқонуний мигрантларни сақлашга мўлжалланган «Аллигатор Алькатрас» марказини ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Флорида штати губернатори Рон Десантис маълум қилди, унинг сўзларидан Miami Herald иқтибос келтирмоқда.
«Ушбу объектни ёпсак, жуда яхши бўларди. Ёпиш масаласи ҳозирда муҳокама қилинмоқда», — деди у журналистлар билан суҳбатда.
Miami Herald нашрига кўра, Флорида маъмурияти ва АҚШ федерал ҳукуматининг ушбу сақлаш марказидан воз кечишга тайёрлиги уларнинг позицияси кескин ўзгарганидан далолат беради. Бунгача расмийлар уни ноқонуний мигрантларга қарши курашда намунали маскан сифатида кўрсатиб келаётган эди. Флорида штати марказни ёпишга эътироз билдирган, бироқ якунда рози бўлган.
The New York Times газетасининг ёзишича, марказ фаолиятини ушлаб туриш жуда қимматга тушмоқда ва у самарасиз деб ҳисобланмоқда. Флорида маъмурияти марказнинг кундалик фаолияти учун 1 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлайди.
«Аллигатор Алькатрас» атрофидаги ҳудудлар кўплаб аллигаторлар, тимсоҳлар ва заҳарли илонлар яшайдиган ботқоқликлардан иборат бўлиб, марказ 2025 йилнинг ёзида очилган эди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.