Ядровий тадқиқотлар олиб борилган РВ-1 реактори 1991 йилда тўхтатилган, аммо у ерда бойитилган уран захиралари сақланиб қолган. Америкалик ва венесуэлалик мутахассислар, шунингдек, МАГАТЕ экспертларидан иборат жамоа олти ҳафта ичида 13,5 кг уранни ажратиб олди ва уни ишлатилган ядро ёқилғиси учун контейнерга жойлаштирди.
Контейнер 160 км қуруқлик бўйлаб портга етказилди ва у ерда Британиянинг Nuclear Transport Solutions компанияси томонидан тақдим этилган махсус кемага юкланди. Май ойи бошида юк АҚШга етиб келди ва қайта ишлаш ва қайта фойдаланиш учун Саванна-Ривер (Жанубий Каролина) ядро мажмуаси ҳудудига етказилди, дейилади баёнотда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Зеленскийдан G7 саммити доирасида учрашув ўтказиш бўйича расмий таклиф олмаганини маълум қилди.
Бразилия Олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Жаир Болсонарунинг ўғли Эдуарду Болсонаруни сиртдан тўрт йил икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Эронлик сиёсий таҳлилчи Ҳамид Содиқнинг таъкидлашича, Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари ва мустақил ҳарбий қарорлари Вашингтон манфаатлари учун тобора каттароқ муаммога айланмоқда.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.