Латвия ҳудудига Россия томондан иккита дрон учиб кирганидан сўнг бу қарор қабул қилинган бўлиши мумкин.
"Латвия армиясини сиёсий кампанияга тортилишидан ҳимоя қилиш учун мудофаа вазири лавозимидан кетишга қарор қилдим", — деди Спрудс.
Вазирнинг қўшимча қилишича, сўнгги ҳафталарда Латвия дронлар иштирокидаги жиддий ҳодисаларга дуч келган. У бегона дронлар аҳоли хавфсизлигига таҳдид солмаслиги кераклигини таъкидлаб, мудофаа соҳаси мамлакат ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ва фуқароларнинг хавфсизлик ҳиссини таъминлаш учун кўп ишлар қилганини ва буни давом эттиришини билдирди.
Андрис Спрудс амалга оширилган ишларга ишончи қолмагани учун эмас, балки қуролли кучлар ва давлатнинг мудофаа қобилияти ҳар қандай вазирлик лавозими ва ҳар қандай партия манфаатларидан устун бўлгани учун кетаётганини маълум қилди.
Латвия бош вазири Эвика Силиня Спрудс унинг ва жамоатчиликнинг ишончини йўқотганини ёзди. "Мен унинг истеъфосини талаб қилишга қарор қилдим. Келгусида мудофаа соҳасига профессионал мутахассис раҳбарлик қилиши керак", — деди бош вазир.
Аввалроқ, Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушгани, улардан бири нефт омборига зарар етказгани маълум бўлганди.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.