Катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл-патруль хизмати масканида Cobalt автомашинаси тўхтатилиб текширилган. Оқибатда машина ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро 10 минг 864 дона “Регапен” ҳамда 1995 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётгани маълум бўлган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Сергели туманида ушбу дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида Яшнабод туманида яшовчи аёл ва Учтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро ушланган.
Шунингдек, Бектемир туманида тўхтаб турган Cobalt машинаси текширилганда, Фарғона туманида яшовчи икки фуқаро 5450 дона “Регапен” ва 466 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб келгани аниқланган. Ушбу дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Яна бир ҳолатда “Наманган – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt автомашинаси пойтахтга кираверишдаги “Шарқ” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган. Оқибатда унда йўловчи сифатида кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи аёлга тегишли сумкада 590 дона “Селофен” ва 478 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур дори воситаларини Тошкент шаҳрида кутиб турган икки фуқарога олиб бориб бериши кераклиги маълум бўлган. Сергели туманида ушбу шахслар ҳам дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Чилонзор туманидаги меҳмонхонанинг улар вақтинча жойлашган хонасидан 137 дона “Селофен” ва 11 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Маълум бўлишича, ушбу барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистон Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.