Одам ва Мусо алайҳиссалом

A A A
Одам ва Мусо алайҳиссалом

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Одам ва Мусо алайҳиссалом Робблари ҳузурида тортишиб қолдилар. Бас, тортишувда Одам Мусодан ғолиб келди. Мусо:

Аллоҳ сени Ўз қўли билан яратган, ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарини сажда қилдирган, жаннатига жойлаган, сўнг ўз хатоинг ила одамларни ерга туширган Одам сенмисан? деди.

Шунда Одам:

Аллоҳ Ўз пайғамбарлиги ва каломи ила танлаб олган, ичида ҳар бир нарсанинг баёни бор лавҳларни берган ва муножот учун Ўзига яқинлаштирган Мусо сенмисан? Аллоҳ Тавротни менинг халқ қилинишимдан қанча олдин ёзган деб билдинг? деди.

Қирқ йил , деди Мусо.

Унда Одам Роббига исён қилди ва адашди , деганини кўрдингми? деди Одам.

Ҳа , деди Мусо.

Сен Аллоҳ таоло мени яратишидан қирқ йил олдин ёзиб қўйган амалниқилганимни маломат қиласанми? деди Одам .

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Бас, Одам тортишувда Мусодан ғолиб келди , дедилар .

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда энг нозик масалалардан бири бўлмиш қазои қадармасаласининг энг нозик жойларидан бири баён қилинмоқда.

Бу масала Одам Атодан тортиб, ҳатто Мусо алайҳиссаломдек улкан пайғамбарда ҳам савол пайдо қилгани ҳақида сўз кетмоқда. Бу масала ҳатто икки катта пайғамбар орасида ўзаро тортишувга сабаб бўлганлиги ҳақида баён қилинмоқда.

Бу ҳадисни муҳаддисларимиз турли йўллар ва турли матнлар билан чиқарганлар. Уларнинг ҳаммалари бир-бирини тўлдириб келади. Ўша ривоятлардан бирининг матни қуйидагича:

Мусо:

Эй Роббим, бизни ҳам, ўзини ҳам жаннатдан чиқарган Одамни кўрсат , деди. Бас, Аллоҳ унга отаси Одам алайҳиссаломни кўрсатди.

Сен отамиз Одаммисан? деди. Ҳа , деди.

Аллоҳ ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, исмларнинг барчасини ўргатган, фаришталарни сажда қилишга амр қилган сенмисан? деди.

Ҳа , деди.

Сени бизни ҳам, ўзингни ҳам жаннатдан чиқаришингга нима мажбур қилди? деди.

Сен кимсан? деди Одам.

Мен Мусоман , деди.

Роббинг Ўз пайғамбарлиги ила танлаб олган сенмисан? Аллоҳ ҳижоб ортида туриб, сен билан Ўзи орасида махлуқотларидан элчи қўймай гаплашган Бану Исроилнинг набийси сенмисан? деди.

Ҳа , деди.

Сен ўшани мен яратилишимдан олдин Аллоҳнинг китобида борлигини билмадингми? Ўзимдан олдин Аллоҳнинг қазоси кетган нарсада мени маломат қиласанми? деди .

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Бас, Одам Мусони тортишувда енгди. Бас, Одам Мусони тортишувда енгди. Бас, Одам Мусони тортишувда енгди , дедилар .

Очиқ-ойдин кўриниб турибди, гап биринчи ҳадисни ўқиб, зоҳиран қараганда хаёлга келадиган фикр ҳақида кетаётгани йўқ. Гап Одам алайҳиссаломнинг қилган хатоси Аллоҳ у кишига мажбур қилганидан содир бўлгани ҳақида кетмаяпти. Одам алайҳиссалом ўша машъум хатони қилиб, ман қилинган дарахт мевасидан еб қўйишимда менинг айбим йўқ, демоқчи ҳам эмаслар. Уни Аллоҳ менга мажбур қилиб бажартирди, шунинг учун мени маломат қилма, демоқчи ҳам эмаслар. Гап умуман бошқа нарса ҳақида кетмоқда.

Аввало, Одам алайҳиссаломнинг ўз хатосини тан олиб, тавба қилгани маълум ва машҳур. Буни ҳамма бирдек эътироф қилади.

Қуръони Каримда Одам алайҳиссаломнинг тавба қилишлари ҳақидаги оятлартакрор-такрор келган. Одам алайҳиссалом машъум хатони қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едилар.

Аллоҳ: Нима учун ман қилинган нарсани единг?! деб итоб қилди. Ўшанда Одам алайҳиссалом:

Эй Роббим, Ўзинг аввалдан тақдир қилганинг учун едим. Менда айб йўқ , демади. Балки:

Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Ўзинг бизни мағфират қилмасанг, бизга раҳм қилмасанг, албатта зиёнкорлардан бўламиз , деди.

Одам алайҳиссаломдек зот Аллоҳ таолога бир гапни, Мусо алайҳиссаломга бошқа гапни айтмайди. Ўзидан содир бўлган бир хато ҳақида Аллоҳга Айб менда , деб туриб, Мусо алайҳиссаломга Менда айб йўқ , демайди.

Биз ўрганаётган ҳадисда гап Одам алайҳиссаломнинг хатосини тан олмасдан, унга қадарни рўкач қилаётгани ҳақида кетмаётгани шундан. Ундай бўлса, гап нима ҳақида кетмоқда?

Ушбу мавзудаги ҳадисларни ўрганиб чиқсак, қуйидагилар маълум бўлади: Мусо алайҳиссалом ўз даврларида кўп машаққатларни чекдилар. Ўзларидан бошқа одам фарзандлари ҳам қийинчилик ичида яшаётганларини кўрдилар. Айниқса, Бану Исроилнинг Фиръавн зулми остида азоблар чекаётганига жонли гувоҳ бўлдилар. Албатта, Бу машаққатлар, қийинчиликлар, азоб-уқубатларнинг сабаби нима? деб ўйлаганлар. Охири бориб, Одам жаннатдан қувилмаганда, шу нарсалар бўлмасмиди? деган фикрга ҳам келганлар. Ҳамма балонинг боши Одам Ато содир этган биринчи хатода , деган хаёлга борганлар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: Эй Роббим! Менга бизни ҳам, ўзини ҳам жаннатдан чиқарган Одамни кўрсат , деганлар. Сўнгра Аллоҳ таоло у зотга оталари Одам алайҳиссаломни кўрсатган ва ораларида мазкур тортишув бўлиб ўтган. Тортишувни диққат билан ўргансак, кўп нарса маълум бўлади.

Мусо алайҳиссалом инсониятнинг машаққат чекишини Одам алайҳиссаломга юкламоқчи бўлмоқдалар: Агар сен ўша машъум хатони қилмаганингда, инсоният жаннатдан чиқмай юраверар эди, бунчалик қийинчилик, азоб-уқубат ва машаққатлар бўлмас эди , демоқчи бўладилар. Одам алайҳиссалом эса инсониятнинг дунёга келиши ва мазкур ҳолатда яшашига ўз хатоларининг алоқаси йўқлигини исбот қилмоқчи бўладилар.

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг хатоси туфайли бу одамларни яратгани йўқ. Инсонларнинг бу шаклда яшашини тақдир қилгани йўқ. Бу нарса олдиндан белгилаб қўйилган эди. Одам алайҳиссалом тортишувда шу далилни келтирдилар. Мусо алайҳиссалом ҳам бунга қаноат ҳосил қилдилар. Шу тариқа Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломни енгдилар.

Ушбу ҳадисдан қуйидаги фойдаларни оламиз:

1. Одам ва Мусо алайҳиссалом ораларида Аллоҳнинг ҳузурида тортишув бўлгани.

2. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни Ўз қўли билан яратгани.

3. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга Ўз руҳидан пуфлагани.

4. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга фаришталарини сажда қилдиргани.

5. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломни жаннатга жойлаштиргани.

6. Сўнгра одамларни ерга туширгани.

7. Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссаломни Ўз пайғамбарлиги ва каломи ила танлаб олгани.

8. Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссаломга ҳар бир нарсанинг баёни ёзилган лавҳалар бергани.

9. Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссаломни Ўзига яқинлаштириб, муножот қилгани.

10. Аллоҳ таоло Тавротни Одам алайҳиссаломнинг яратилишидан қирқ йил олдин ёзганлиги.

11. Тавротда: Одам Роббига исён қилди ва адашди деган ёзув борлиги.

12. Инсонни унинг дахли йўқ нарсада маломат қилиб бўлмаслиги.

13. Тортишув пайтида бир-бирининг яхши фазилатларини эслатиш маъқуллиги.

14. Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом билан бўлган тортишувда ютиб чиққанлиги.

Ушбу ҳадиси шарифни ўрганиш давомида кўпгина ҳикматлардан хабардор бўлдик. Жумладан, бир мавзу бўйича биргина ҳадиснинг зоҳирига, сиртига қараб ҳукм чиқариш хатарли эканини яхши тушуниб олдик.

Биз ўрганган ушбу ҳадиснинг сиртидан ҳукм чиқарган кўпчилик нобакорлар қадимдан: Одам қадарни рўкач қилиб кўрсатиб, Мусони енгди, биз ҳам гуноҳимизни ихтиёримиз билан қилаётганимиз йўқ, Аллоҳ тақдиримизга ёзган экан, қандай қиламиз , деган баҳона қилиб келган эканлар. Аслида эса Одам алайҳиссалом ўзида бутун инсониятнинг бахтсизлиги учун жавобгарликни инкор этган, бу нарса Аллоҳнинг азалдан белгилаб қўйган илми асосида бўлаётганини айтган эканлар. Аммо биринчи хатога йўл қўйган чоғларидаёқ, эътироф этиб, тавба қилганлар. Аллоҳ таоло у зотнинг тавбаларини қабул этган.

Демак, дейди аввалги уламоларимиз, инсон ўз касбига жавобгар, у Аллоҳнинг амри билан бўлган ва ўзининг дахли йўқ нарса учун маломат қилинмайди. Оламнинг мавжудлигига ва унда одамларнинг тарқалганига Одам алайҳиссаломнинг хатолари сабаб ҳам эмас, одамларнинг машаққатларига у зот жавобгар ҳам эмас .

Ҳадис ва ҳаёт китобидан,

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Эрон Ҳормуз орқали янги йўналиш ишлаб чиқди

Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.