Одам савдоси қурбони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик Мьянмадан қайтарилди

Одам савдоси қурбони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик Мьянмадан қайтарилди

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги маълум қилишича, бепул чипта олиб берилган фуқаролар юқори маошли иш ваъдасига ишониб Таиландга борган.

Бироқ у ердан улар Мьянмага олиб кетилиб, одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлига тушган ва фирибгарлик билан боғлиқ call-марказда ишлашга мажбурланган. Бўйсунмаганлар жисмоний қийноққа солинган.

Ўзбекистонликлар билан бир қозоғистонлик ва бир қирғизистонлик ҳам Мьянмадан қайтарилди, деб ёзади "Дунё".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

<