O'zLiDeP вакиллари иккинчи марта Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан учрашди (+видео, фото)

A A A
O'zLiDeP вакиллари иккинчи марта Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан учрашди (+видео, фото)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши вакиллари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб қайтди. Бу ерда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан бўлиб ўтган учрашувларда Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Сайлов Кодекси ҳамда O’zLiDePнинг сайловолди дастури хусусида ҳамюртларимизга алоҳида маълумотларни тақдим этишди. Бундан ташқари, Москвада меҳнат қилаётган юртдошларимиз муаммолари ўрганилиб, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони моҳияти ҳам уларга кенг тушунтирилди.

31 октябрь куни ана шундай учрашув Россия Халқлар Дўстлиги Университетида бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда мазкур олий даргоҳида республикамизнинг барча вилоятларидан талабалар турли йўналишлар бўйича билим олишаяпти.

Видео:

Айтиш керакки, Халқлар Дўстлиги Университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ёшларнинг сиёсий партия фаоллари ва сенаторлар билан учрашуви бежизга ташкил этилмади. Сабаби, мазкур даргоҳ Россиянинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Унда жаҳоннинг 157 давлатидан ҳозирги вақтда 32 мингдан ортиқ талабалар билим олаётган бўлса, шундан минг нафарга яқинини ўзбекистонлик йигит қизлар ташкил этади. Учрашувда ёшлар Ўзбекистонда кейинги уч йил ичида рўй бераётган ўзгаришлар борасида маълумотларга эга бўлишди. Ташриф буюрган меҳмонлар ўз навбатида бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишидилар.

Бахтиёр  Зарипов ҳам Россия Халқлар Дўстлиги Университетида билим олаётган ёшлардан бири. У асли Бухородан. Ҳозирда ер кадастери соҳасини чуқур ўрганмоқда. Ўқишни тугатгач, Ўзбекистонга қайтиб, ўз касби бўйича ишлаш ва шу тармоқни янада ривожлантириш йўлида ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

-Мен ҳам Россиядаги Халқлар Дўстлиги Университетида ўқийман. Бухоро шаҳрида туғилганман. Келгусида ер кадастри соҳаси бўйича мутахассис бўлиб етишмоқчиман. Россияда бу борада етарли тажриба бўлганлиги боис, айнан шу олий даргоҳини танладим, - дейди Бахтиёр Зарипов биз билан суҳбати чоғида. Ўқишни якунлаб, албатта Ўзбекистонга, яъни Бухорога қайтиш ниятидаман. Мутахассислигим бўйича ишлаб, шу тармоқ ривожига ўз ҳиссамни қўшишни кўнглимга тугиб қўйганман. Бугунги учрашув менга ёқди. Тадбирда партия вакиллари, сенаторлар бизга Ўзбекистондаги барча янгиликлар ҳақида батафсил гапириб беришди. Ҳақиқатдан ҳам республикамизда кейинги уч йил ичида жуда кўп ўзгаришлар рўй бермоқда. Мен ҳар йили ёзга таътилга Бухорога борганимда буни сезаяпман.O’zLiDePнинг сайловолди дастури ҳам яхши тузилган экан. Асосий эътибор ёшлар муаммоларига қаратилган. Бу менга маъқул келди. Мен албатта 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида очиладиган сайлов участкасига бориб, ўз фуқаролик бурчимни бажараман ва муносиб номзод учун ўз овозимни бераман.

Жаҳонгирнинг ҳам орзулари талайгина. У келажакда психолог бўлмоқчи. Ҳозир Россия Халқлар Дўстлиги Университетида 3-босқич талабаси. Учрашувда у ҳам сўз олиб, тўпланганлар эътиборини ўз лойиҳасига қаратди.

- Мен асли водийданман. Ҳозирда Россиядаги энг нуфузли Университетларнинг бирида, яъни Россия Халқлар Дўстлиги олий даргоҳида таҳсил олаяпман. Келгусида етук психолог бўлмоқчиман ва албатта юртимга қайтиб, ўз соҳам бўйича ишлашни режалаштираяпман, - дея cуҳбатимизга келиб қўшилди Жаҳонгир Ҳайитов. Университетимизда талабалар учун барча шароитлар яратилган. Бу учрашувдан шундай хулосага келдимки, юртимизда жуда кўп ўзгаришлар,  ёшлар учун кенг имкониятлар, янги иш ўринлари барпо этилаётганлини кузатиб хурсанд бўляпман. Мен 22 декабрь куни албатта ўз фуқаролик бурчимни бажарган холда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига бориб, сайловда қатнашиб, муносиб номзодга овоз бераман.

Бухородан Россияга тарғибот тадбирларини ўтказиш учун борган O’zLiDeP фаоллари орасида тадбиркорлар ҳам бор. Учрашувда Халимжон Сафаров ёшларга бугунги кунда Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар баробарида, тадбиркорларга ўз бизнесини амалга ошириш учун яратилаётган қулайликларга тўхталди.

Ўзбекистонлик ёшлар ўртасида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Азим Латипов мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби, қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигини алоҳида таъкидлади. Ёшларни олий даргоҳни тугатиб, юртга қайтишларини, ўз соҳалари бўйича меҳнат қилиш учун республикамизда барча имкониятлар яратилаётгани айтиб ўтди.

“Бухоро” Ҳалқаро аэрапорти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тоҳир Бахроновнинг чиқиши асосан O’zLiDePнинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятига  йўналтирилди. Россия Халқлар Дўстлиги Университетида бўлиб ўтган учрашув савол жавоблар бой тарзда ўтди.

Табиийки, сиёсий партияларнинг мамлакат ташқарисида  бўлган Ўзбекистон Респуликаси фуқаролари  ўртасида мана шундай тарғибот тадбирларининг ўтказилиши бўлажак сайловларда кўпчилик депутатлик ўринларини қўлга киритишда хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойи бошларида O‘zLiDeP делегацияси Россия Федерациясида бўлиб қайтди. Ташриф доирасида мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакатимиз сиёсий партияларидан бирининг Россияда фаолият юритаётган меҳнат мигрантлари билан учрашуви бўлиб ўтган эди.

Бундан ташқари партия вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари С.Мансуров ҳамда у ерда фаолият юритаётган вакилларимиз томонидан юртдошларимизга кўрсатилаётган ёрдам, бу борада мавжуд муаммолар тўғрисида ҳам ишчи учрашувлар ўтказишди, мурожаат билан келган меҳнат мигрантлари муаммоларини ўрганишган эди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон олий раҳбарининг саломатлиги ҳақида хабар берилди

Бу ҳақда ISNA Эрон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

АҚШ дунё бозори Россия нефтига қарам эканини тан олди

Дмитриевнинг таъкидлашича, энергетика инқирози кучайиши ортидан, Европа Иттифоқининг бюрократик қисмининг қаршилик кўрсатишига қарамай, Россия энергия ресурсларига киритилган чекловлар юмшатилиши тобора муқаррар бўлиб бормоқда.

Эронга қарши уруш қандай тугайди?

АҚШнинг собиқ ҳарбий, разведка ходимидан учта сценарий

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Минобдаги мактаб ҳужуми: ҳеч ким жазога тортилмайди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизни мактабига қилинган ракетали ҳужум ҳеч ким томонидан атайлаб амалга оширилмаган.

Ҳиндистонда Исроил учун дронлар ишлаб чиқарадиган заводда йирик ёнғин

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида заводда бўлган ишчилар ва муҳандислардан камида 50 киши ҳалок бўлган.

Исроил Байрутга янги зарбалар сериясини бошлади

Исроил армияси Байрутдаги нишонларга янги зарбалар сериясини бошлади.

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

АҚШ "Green Card" лотереяси қайта бошланганлигини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти Green Card (DV-2026) хилма-хиллик визаси лотереяси 2026 йил 10 апрелдан бошланишини эълон қилди.

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Крокус Сити Холлдаги терактни уюштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, 336 киши жароҳатланган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Тошкентда йўл ўтказгич девори ўпирилиб тушди

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Вашингтонда Трамп ва Эпштейн тасвирланган ҳайкал пайдо бўлди

Инсталляция “Титаник” фильмидаги машҳур саҳнага ўхшатиб ишланган бўлиб, олтин рангга бўялган.