O‘zLiDeP Съездида сайловолди дастури ва парламент қуйи палатасига номзодлар тасдиқланди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

A A A
O‘zLiDeP Съездида сайловолди дастури ва парламент қуйи палатасига номзодлар тасдиқланди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

2019 йил 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IX Съезди бўлиб ўтди. Таъкидлаш зарурки, съезд партиянинг олий раҳбар органи ҳисобланади ва унда сиёсий куч фаолиятига дахлдор ниҳоятда долзарб масалалар кўриб чиқилади, ўта муҳим қарорлар қабул қилинади.

O‘zLiDePнинг навбатдаги съездида партиянинг ўтган 5 йил мобайнидаги фаолияти сарҳисоб қилинди, яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган режалар ишлаб чиқилди, шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича муҳокама этилди ва кўрилган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Шу кунларда партия жорий йилнинг декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, республикамизнинг барча ҳудудларида янги форматдаги тарғибот акциялари ташкил қилиняпти, шунингдек, PR-кампания давомида партия ўз ғоя ва мақсадларини кенг жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланяпти. Партия ташкилотлари ходимлари, фаолларнинг билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқувлар тизимли равишда ўтказиляпти. Қисқаси, O‘zLiDeP жиддий сиёсий имтиҳонга пухта ҳозирлик кўряпти. Зеро, бу йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтади. Бу аввало давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар жараёни билан боғлиқдир. Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакатимизда яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтишидан далолат беради.

Ана шундай масъулиятли, муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган сайлов кампаниясида муносиб иштирок этиш O‘zLiDePнинг асосий мақсадидир.

Тадбирда съезд делегатлари томонидан партиянинг 2014 йилда эълон қилинган сайловолди дастури ижроси натижалари ҳам кўриб чиқилди. Тадбир иштирокчилари якдиллик билан қайд этганидек, партия фаолиятида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар устувор аҳамият касб этди.

O‘zLiDeP етакчи сиёсий куч сифатида ислоҳотлар натижаси учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, сайловчилар ва электорат вакиллари томонидан ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.

Партия давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган туб ислоҳотларни, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиб бориши, халқимиз фаровонлиги, юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни доимо қўллаб-қувватлаяпти. Сўзга чиққанлар эътироф этганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда жамиятни янгилаш ва модернизация қилиш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди, иқтисодиётимиз узлуксиз ривожланмоқда, саноат, савдо, қурилиш соҳасида ижобий ўзгаришлар рўй беряпти, ишлаб чиқаришга хорижий инвестициялар, замонавий техника ва технологиялар кириб келяпти, ялпи ички маҳсулотда хусусий секторнинг улуши тобора ортиб боряпти. Ана шу ижобий жараёнларга O‘zLiDeP ҳам муайян ҳисса қўшаётгани қувонарлидир.  

Кейинги йилларда юртимизда ишбилармонлик муҳитининг янада яхшиланиши, хусусий секторни  ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлар, кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани тадбиркорларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун мустаҳкам замин яратди. Соҳадаги муваффақиятлар мамлакатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлаётганлиги, ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилдан йилга ошиб бориши ва аҳоли турмуши фаровонлашувида ҳам яққол намоён бўлмоқда. O‘zLiDeP мулкдорлар синфи манфаатларини ифодалаш бўйича зиммасига олган вазифаларни тўлиқ бажаришга муваффақ бўляпти. Жумладан, партия хусусий бизнес вакилларининг хоҳиш-истаклари акс этган 40 га яқин қонуннинг қабул қилинишида фаол иштирок этди.

Ўтган беш йил давомида парламентдаги партиямиз фракцияси аъзолари 90 га яқин қонун лойиҳалари ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига жами 427 та депутатлик сўрови юборилди, шундан 340 тасига жавоб олинди. O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан жами 6 марта «Ҳукумат соати» ўтказилди ва бир қатор вазирликлар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.

Халқ билан бирга бўлиш, муаммоларини ечиш, айниқса тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўтган йиллар давомида депутатлик гуруҳлари томонидан 11 057 маротаба эшитувлар, 44 035 та депутатлик сўрови,  2290 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди. Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссияларига 5000 га яқин таклиф киритилди. Уларнинг 4730 тадан ортиғи сессияларда кўриб чиқилган бўлса, 2829 таси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Ҳисобот даврида бошланғич партия ташкилотлари ва партия аъзоларининг ўсиши, уларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 2015 йилда партиянинг бошланғич ташкилотлари 9329 тани ташкил этган бўлса, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра уларнинг сони 12 723 тага етди. Партия аъзоларининг сони 248 379 нафардан 754 820 нафарга етди.

Тараққиётимизнинг янги даврида халқ билан мулоқот қилиш ҳар бир идора ва ташкилотнинг устувор вазифасига айланди. Шу боис, ўтган икки йил давомида партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби ўта муҳим дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур жараёнда қарийб 180 мингта хонадонга кириб борилди ва юз минглаб инсонлар, тадбиркор ва фермерлар билан бевосита мулоқотга киришилди.

Ҳисобот даврида тадбиркорлик, кичик бизнес, инвестицион муҳитни яратиш, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган партиявий лойиҳалар, очиқ мулоқотлар натижасида мингга яқин хотин-қизлар, ёшлар ўз бизнесларини йўлга қўйишди ва бу орқали 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. 

Съезда мазкур йўналишдаги ишлар келгусида ҳам O‘zLiDeP учун асосий вазифа бўлиб қолиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури Съезд иштирокчилари томонидан кенг муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, партиянинг сиёсий платформаси Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, бешта йўналишни қамраб олган.

Партия сайловолди дастурининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, келгуси беш йилда амалга ошириладиган қатор устувор вазифаларни белгилаб олмоқда.

Партия қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш, «Бизнесни юритиш», глобал рақобатбардошлик, инновациялар, саноатнинг рақобатбардошлиги индекслари бўйича дунёнинг етакчи 50 та мамлакати қаторидан Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш ва етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболларига қаратилган аниқ вазифаларни қамраб олган. Зеро, O‘zLiDeP Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибардорлигини ошириш – бу мамлакатнинг жадал ва барқарор ривожланиши, иқтисодиётни рақобатбардошлигининг энг муҳим ва зарур шарти эканига ишонади.

Аҳамиятлиси, шу кунга қадар тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Партия миллий қонунчилигимиз ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция ва Тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

Партия қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш борасида ҳам истиқболли вазифалар белгилаб олмоқда. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2035 йилгача 4 баравар ошириш, фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари экин майдонлари самарадорлигини таъминлаш имконини беради. Қишлоқ аҳолиси ўртасида “Томорқа ер участкаси – қўшимча даромад манбаи!” шиорини кенг тарғиб қилиш, агросаноат тизимига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ер эгаларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам партиянинг кейинги беш йилликка мўлжалланган режаларидан ўрин олган.

Партиянинг Съездида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди, делегатлар томонидан партиянинг Сайловолди дастури тасдиқлаб олинди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди.

Съезд якунида журналистлар, блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон Тель-Авивга янги баллистик ракеталар орқали зарба берди

Бу ҳақда Al Jazeera ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Трамп Эрон билан уруш устидан назоратни йўқотди

Сенаторнинг сўзларига кўра, Эрон дронлар, қайиқлар ва миналар ёрдамида нефть инфратузилмасига доимий ҳужумлар уюштиришга қодир

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Такер Карлсон: "Биз Эронга қарши ядровий қуролдан фойдаланишимиз ҳақида...."

Давлат котиби ҳозиргина чиқиб, биз буни Исроил бизни мажбур қилгани учун қилдик, деди.

Интернетда Қирғизистонни тарк этган Ташиевнинг суратлари тарқалди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевнинг ўғли Таймурас Ташиев отасининг янги суратини эълон қилди.

Трамп: «НАТО — бу биз»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, НАТОнинг асосий кучи АҚШ ҳисобланади.

Жиззахда директор билан тил бириктирган тезкор вакил ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (ИЖҚКД) катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Британиялик дипломат АҚШнинг Эрондаги операциясини муваффақиятсизлик деб атади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.

Эронга алоқадор хакерлар АҚШга йирик киберҳужум уюштирди

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эронга алоқадор деб ҳисобланган хакерлар АҚШда йирик киберҳужум уюштирган.

Стармер Ҳўрмуз бўғози бўйича огоҳлантириш берди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.

Франция Трампнинг илтимосини рад этди

Бу ҳақда манбаларга таяниб Financial Times нашри хабар берди.

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Миноб шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумга АҚШнинг алоқаси борлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Прокуратура департаменти Самарқандда дорифурушларни қўлга олди

Нарпай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужумидан кейин ёнғин келиб чиқди

Полициянинг аниқлик киритишича, аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннеллардаги ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.