Оқ уй ATACMS узоқ масофали ракеталарини Украинага етказиш эҳтимоли бўйича нодавлат муҳокамаларни олиб бормоқда, деб ёзади New York Times икки АҚШ ва бир Европа расмийсига таяниб.
Нашрнинг анонимлик шарти билан гапирган суҳбатдошларига кўра, бу хавфсизликнинг бошқа таҳдидларига жавоб бериш учун ажратилган бир нечта “ер-ер” тоифасидаги бошқариладиган ракеталарни етказиб бериш бўлиши мумкин.
Май ойида Буюк Британия Украинага "Storm Shadow" узоқ масофали қанотли ракеталарини жўнатди, Франция эса Вилнюсдаги НАТО саммитида бир хил SCALP ҳаводан учириладиган ракеталарни етказиб беришга ваъда берди.
Киев узоқ вақтдан бери ATACMS ракеталарини сўраб келади, чунки улар 300 км га яқин масофани босиб ўта олади.
Пентагон расмийларининг айтишича, АҚШнинг ATACMS арсенали нисбатан кичик ва ракеталар Пентагоннинг бошқа ҳарбий режаларида, жумладан Корея яриморолида ҳам қўлланилган.
1980 йилларда ракета ишлаб чиқила бошланганидан буён атиги 4000 дона ишлаб чиқарилган, деди сешанба куни Lockheed Martin вакили.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.