2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахсга нисбатан 2023 йил 31 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми эълон қилинган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан судланувчилар Д. Таджимуратов, П. Шамшетов (марҳум), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Токымбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найыпов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан апелляция шикояти киритилган бўлиб, прокуратура томонидан мазкур суд ҳукмининг судланувчилар Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан протест келтирилган.
Жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисми киритилган шикоятлар ва келтирилган протестга асосан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилади.
Апелляция инстанцияси судининг жиноят ишини кўриб чиқиши санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълум қилинади.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.