Нохуш ҳолат: Меркел Зеленский билан учрашув чоғида қалтираб қолди (видео)

Нохуш ҳолат: Меркел Зеленский билан учрашув чоғида қалтираб қолди (видео)

Германия канцлери Ангела Меркель Украинанинг янги президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида ўзини ёмон ҳис этди.

Видеода кўриш мумкинки, давлат раҳбарлари қизил гилам устида икки давлат мадҳиясини тинглаб туришарди. Кутилмаганда Меркель қалтирай бошлади. Қўллари сезиларли даражада титраб кетди. Зеленский эса бу ҳолатга парво қилмади ва ўзини хотиржам тутди. "Эҳтимол, канцлерни офтоб ургандир, — дея ёзади манба, — ахир бу пайтда Берлинда ҳарорат 30 даражадан юқори эди".

Маълумот учун, Зеленский президент сифатида биринчи бор Меркель билан учрашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!