Норвегия украиналик учувчиларни АҚШнинг F-16 қирувчи самолётларида тайёрлашда иштирок этади

Норвегия украиналик учувчиларни АҚШнинг F-16 қирувчи самолётларида тайёрлашда иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Бьорн Арильд Грам хабар берди.
"Ҳукумат бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди. Норвегия иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан биргаликда қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўриб чиқмоқда", — дея Грам сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
Норвегияда 64 та F-16 самолёти бор эди, аммо 2022 йил охирида улар хизматдан олиб ташланди ва янги авлод F-35s қирувчи самолётлари билан алмаштирилди. Бироқ, Норвегия ҳукумати Украинага F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш-бермаслик ҳақида ҳали қарор қилмаганини маълум қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).