Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёре мамлакат ҳукумати Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 1,1 миллиард Норвегия кронасини (103 миллион доллар) ажратишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, қиш мавсуми бошлангунга қадар барқарор электр таъминотини тиклаш зарур.
“Биз Украина билан бу маблағлардан қандай самарали фойдаланиши борасида яқиндан мулоқот қиламиз. Украиналикларнинг ўзлари нима кераклигини ҳаммадан яхшироқ тушунадилар. Аммо қиш бошланишидан олдин инфратузилмани тиклаш ишларини имкон қадар тезроқ бошлаш керак. Норвегия ушбу янги маблағ қисман зарарни юмшатиб, Украинани электр таъминотини таъминлашига умид қилмоқда”, — дейилади ҳукумат матбуот хизмати хабарида.
Жонас Гар Стёренинг қўшимча қилишича, тахминан 11 миллион доллар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурига (УNAIDС) йўналтирилади. Пул Харьков вилоятини электр энергияси билан таъминлайдиган энергетика инфратузилмасини тиклашга сарфланади. Унинг сўзларига кўра, ажратилган маблағлар вилоятдаги еттита шифохонадаги туғруқхоналар ва операция бўлимларини электр таъминотини тиклаш имконини беради.
Норвегия бош вазири, шунингдек, 2023 йилда мамлакат ҳукумати Украина энергетика тизимини қўллаб-қувватлаш учун 179 миллион доллар ажратганини айтиб ўтди.
Жонас Гар Стёре Украинадаги можароларни ҳал қилиш бўйича конференцияда иштирок этмоқда. Йиғилиш аввалида АҚШ вице-президенти Камала Харрис энергетика тизимини тиклаш учун Украинага 1,5 миллиард доллар ажратилишини маълум қилган эди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.