Мамлакатимизда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Албатта, бу рақамлаштириш ва назорат механизмларининг такомиллаштирилаётгани билан боғлиқдир.
“Ўзэнергоинспекция” маълумотига кўра, 2024 йил 1 декабрдан шу йил 15 февралгача 167 та ана шундай ҳолат фош этилган. Бундай ҳолатлар туфайли 82 миллион 158,9 минг метр куб газ асоссиз ишлатилиб, давлатга 210 миллиард 428,2 миллион сўм зарар етказилган.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ масъуллари шу даврда 6472 та ноқонуний уланишни аниқлаган. Улар бўйича 50 миллион 890 минг метр куб газ учун 117 миллиард 300 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, 4942 дона газ баллонида 77,8 тонна (36 минг метр куб) суюлтирилган газ ноқонуний сотилишига йўл қўйилмаган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний ишлатилган табиий газ миқдори 133 миллион 84,9 минг метр кубни ташкил этади. Бу 266 минг 170 хонадоннинг қишки бир ойлик истеъмолига тенг. Агар бу ресурс оқилона сарфланганида, метан заправкалар 10 кун узлуксиз ишлаш имкониятига эга бўларди.
Айни пайтда барча ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.