Бугун тиббий ниқоб тақишнинг аҳамияти ва бу ҳимоя воситасини нима учун тақаётганимизни барча яхши билади. Тўғри, ҳалигача орамизда ниқобдан тўғри фойдаланмаётганлар бор, аммо ҳозир гап масаланинг бошқа жиҳати ҳақида.
Сўнги вақтларда мени кўпроқ ушбу ҳимоя воситасининг аёллар учун мўлжалланган айрим турлари ҳайратга солмоқда. Масалан, гулли матодан тайёрланган ёки турли рангдаги, баъзан дур қадаб тикилган ниқоб тақиб юриш урфга киряпти. Ҳатто, келин-куёв учун алоҳида ниқоблар “яратилмоқда”. Бу нимадан дарак? Ёки бу эл бошига офат ёғилиб турган таҳликали бир даврда ўзини кўз-кўз қилишнинг, мақтанчоқликнинг бир кўринишими? Ва ёки ҳар недан гўзаллик ярата олиш намунасими ёхуд тиббий саводсизликми? Билмадим-у, аммо ҳар қандай ортиқча унсур вирус ташишга хизмат қилади. Шу боис, менимча, буларнинг бари бачканаликдан бошқа нарса эмас.
Эсингизда бўлса, ҳиндистонлик бизнесмен Шанкар Кураде кумуш ниқобли ҳамшаҳрига ҳавас қилиб, 4 минг долларлик тилла ниқоб ясаттирган эди. Ўзи Ҳиндистонда вазият оғир бир пайтда бу эркак шу маблағни хайрли ишга сарфласа бўлмасмиди? Эндигина ниқоб тақиш ёдига тушиб қолган Дональд Трамп эса ниқобининг чап пастки қисмига президентга тегишли махсус тилла муҳрни бостириб олган. Ажабо!
Хуллас, ниқоб харид қилаётганда кўринишига эмас, аввало табиий матодан тикилганига эътибор беринг. Унутманг, сунъий мато вирус яшаши учун қулай шароит яратади. Номига тақилган ниқоб эса сизни касалликдан ҳам номигагина ҳимоя қилади. Кейин ўпкаланиб юрманг!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.