Никоҳ шартномаси оила мустаҳкамлигининг асосидир

A A A
Никоҳ шартномаси оила мустаҳкамлигининг асосидир

Оила-жамият асоси, улкан ижтимоий куч ҳисобланади. Унда аждодларимиз мероси, бугунимизнинг ойдин саҳифалари, эртанги кунимиз умиди бор. Биз шу оилада келажагимиз эгалари, миллатимиз ворисларини тарбия қиламиз. Бу муқаддас даргоҳда кечагина бешикни тебратиб, бағримизга босиб, овутганларимиз – фарзандларимиз ўсмоқда. Она Ўзбекистонимизда ҳам оила ҳамиша муқаддас саналган. Оилани қўллаб қуватлаш ва бола манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган конституциявий нормалар қатор қонун ва қонун ости ҳужжатларида ўз аксини топган.

Оиланинг асосий вазифаси хам жамиятга фидойи комил инсонларни етиштириб беришдан иборат. Зеро, соғлом бола бу соғлом оиланинг мевасидир. Соғлом инсон деганда, фақат жисмоний сиҳат-саломатликни эмас, балки ўзбек халқига хос шарқона одоб-ахлоқ, миллий ғоя ва бағрикенглик, инсонпарварлик каби эзгу ҳис-туйғулар руҳида камол топган маьнан етук инсонни тушунишимиз мумкин. Зеро, маьнавий соғлом инсонлар аввало юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва халқнинг эртанги куни учун қайғура оладилар. Бевосита оиладаги соғлом муҳит, соғлом мафкура, маьнавий соғлом инсоннинг таянч манбаидир дея оламиз. Жамиятимиз мустаҳкам таянчи бўлмиш оила нафақат эртанги кун шахсларини тарбиялайди, балки ватан ва эртанги кун учун қайғура олиш қобилиятини хам шакллантира олиши шубҳасиздир.

Республикамизда оилага эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ёшларимизни соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Оила жамиятнинг асоси хисобланади. Хўш оиланинг асосини нима ташкил этади? Албатта оиланинг хуқуқий асосини қонуний никох ташкил этади. Чунки фақат қонуний никоҳгина оилада эр-хотин ва болалар ўртасида ўзаро хуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқаради.

Никоҳ ўзи нима?

  • Никоҳ ўзи нима, у келишув, битим, шартнома, аҳднома ёки бўлажак келин-куёв ўртасидаги иттифоқми, деган савол туғилиши табиийдир. “Никоҳ” сўзи арабча бўлиб, “қўшилиш”деган маънони англатади. Унинг луғавий маъносига кўра, никоҳ бу икки жинсдаги шахсларнинг ўзаро розилик, ихтиёрийлик, тенглик, белгиланган никоҳ ёшига етганлик асосида ахдлашиб тузиладиган иттифоқидир. ЎзР Конституциясининг 63-моддасида “Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”, дейилади. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасида никоҳ ёши аёллар ва эркаклар учун 18 ёш деб белгиланган бўлса-да мутахассислар 20 ёшдан кейин никоҳга кириб оила қуриш мақсадга мувофиқ деб таъкидлайдилар.

Никоҳ тузиш тартиби.

Оила кодексининг 13-моддасида никоҳ тузиш тартиби ва шартлари белгилаб берилган бўлиб, никоҳ фуқоролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ хуқуқий аҳамиятга эга эмас. Оила кодексининг 14-ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари никоҳ тузишнинг асосий шартлари ҳисобланади.

Хозирги кунда Оила кодексига янги норма сифатида “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш” тўғрисидаги 17-модда киритилди. Мазкур моддада никоҳланувчи шахсларнинг давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтишлари белгилаб қўйилган. Бу борада ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган “Никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом” қабул қилинган. Мазкур Низом ЎзР ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча никоҳларга жорий этилади, 50 ёшдан катта шахсларнинг никоҳини рўйхатдан ўтказиш холлари бундан мустасно. Низом талабларига мувофиқ никоҳланувчи шахслар ўзлари яшаш жойларидаги тиббий муассасадан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтадилар.

Оила кодексининг 29-моддасига биноан, никоҳ шартномаси-никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврда ёхуд эр ва хотин никоҳдан ажралган тақдирда, уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишувдир.

Оила ҳуқуқий асосларининг узвий бир қисми никоҳ шартномаси, никоҳнинг расмий қайд этилиши, унда иштирок этаётган йигит ва қизнинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини юзага келтиради. Оила қураётган бугунги ёшлар ичида бу жараёнгача, тадбиркорлик қобилияти ёки интеллектуал салоҳияти билан моддий-молиявий жиҳатдан анча нарсага эришганлари кўпчиликни ташкил этади. Эр ва хотиннинг никоҳгача ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа битимлар асосида олган мол-мулки фақат ўзининг мулки ҳисобланади. Шу маънода эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мулки эса уларнинг никоҳ давомида орттирган, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар умумий маблағлари ҳисобига олинган буюм ёки бошқа нарсалари бўлиши мумкин.

Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин. Никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар тузилган шартнома у давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради. Шартнома ёзма шаклда тузилади ва албатта нотариал идора орқали тасдиқланиши шарт.

Никоҳ шартномасини ишончнома орқали тузишга йўл қўйилмайди.

Никоҳ шартномасини тузишда томонларнинг паспортларига кўра шахслари аниқланади. Никоҳ тузишдан олдин никох шартномасини тузишга келганлар билан нотариус томонидан суҳбат ўтказилгач ёки эр-хотиннинг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларига асосан, бу шартнома нотариал тасдиқланиш учун қабул қилинади. Нотариус шартноманинг мазмуни амалдаги қонунларга зид бўлмагандагина тасдиқлашга ҳақли.

Никоҳ шартномаси эр-хотин ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган низоларни суд жараёнида тўғри ва адолатли ҳал қилинишида ёрдам беради, яъни, эр-хотин никоҳдан ажралган тақдирда уларнинг ҳар бирига тегишли мулкни ҳажми ва миқдорини аниқлаб олиш имкони ортади.

Муҳими, Фуқаролик кодексининг 354-моддасига мувофиқ никоҳ шартномасини тузиш ихтиёрийдир. Яъни бундай шаклдаги шартномани тузиш ёки тузмаслик эр ва хотиннинг ўзига боғлиқ.

Никоҳ шартномасининг яна бир афзаллиги шундаки, у ўзида нафақат эр-хотиннинг мол-мулкини вужудга келтириш ёки унинг ҳуқуқий тартибини ўзгартириш, шу билан бирга, эр-хотиннинг бир-бирига моддий таъминот беришини тартибга солишини ҳам акс эттиради. Шу боис, никоҳ шартномасини фақат мулкий низоларни ҳал қилишга ёрдам берувчигина эмас, балки никоҳни мустаҳкамловчи омил деб қараш ҳам мумкин.

Дарҳақиқат, инсонни ҳаёти давомида ҳар томонлама тўкис, осойишта, ҳотиржам ва бахтли яшаши учун, ҳуқуқий тартиб- қоидаларга оғишмай амал қилишса, қурилган оиланинг пойдевори мустаҳкам, келажак келажаги порлоқ бўлиши, шубҳасиз.

Бу ўринда оилани мустаҳкамлаш ва эр-хотиннинг мулкий муносабатларини қонуний тартибга солишда муҳим ҳужжат бўлган никоҳ шартномасига ҳам тўхталиб ўтсак.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжат биз учун янгилик бўлиб, 1998 йилда қабул қилинган янги Оила кодекси билан амалиётга жорий этилди. Никоҳ шартномаси никоҳдан ўтувчилар ва никоҳдаги эр-хотин ўртасида тузилади. Шартнома никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган бўлса, Оила кодексининг 30-моддасига асосан никоҳ ФҲДЁ органларида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Никоҳ шартномасини тузиш мутлақо ихтиёрий бўлиб, унинг асосий мазмунини эр ва хотиннинг умумий мол-мулкка эгалик қилишдаги муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб қўйиш ташкил этади. Бунда нафақат эр-хотин ўртасида мавжуд бўлган мулкий ҳуқуқлар, айни пайтда уларнинг биргаликда яшаш даврида орттирадиган мол-мулк ҳисобига вужудга келиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

Томонлар оила даромадлари ва харажатларини тақсимлаш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини никоҳ шартномасида белгилаб қўйишлари мумкин. Бу қоида доимий иш ҳақига ҳам, кундалик харажатларга ҳам, айтайлик, биргаликдаги мол-мулк таркибига кирувчи нарсаларни сақлаш ва таъмирлаш, болаларни ўқитиш билан боғлиқ сарф-харажатларга ҳам тегишли. Шунингдек, эр-хотин зарурат туғилганда бир-бирларини пул билан таъминлаб туриш шартларини олдиндан келишиб олишлари ҳам мумкин. Бундай шартлар Оила кодексининг 17-боби талабларига мос бўлиши керак. Худди шунингдек, томонлардан бирининг бошқасига моддий таъминот учун алимент тўлаш тартиби ва миқдори алимент тўлаш тўғрисидаги махсус келишув билан белгиланиши мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат – томонлар суд томонидан никоҳдан ажратилганда улардан ҳар бирига топшириладиган мол-мулкдаги улушни ўзаро келишувда белгилаш ҳуқуқига эга. Бунинг афзаллиги шундаки, никоҳ даврида эр-хотиндан бири уй-рўзғор юмушлари ва болаларга қараш билан машғул бўлиб, даромад орттира олмайди. Бундай ҳолатда тарафлар никоҳидан ажратилгандан кейин ушбу тараф тегишли моддий таъминотсиз қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин.

Кодекснинг 32-моддасига мувофиқ никоҳ бузилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди, никоҳ шартномасида никоҳ бузилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.

Никоҳ шартномаси исталган вақтда ўзгартирилиши, тўлдирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Лекин эр-хотиннинг ўртасидаги унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши тўғрисидаги келишув ёзма шаклда бўлиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Никоҳ шартномасидан бир томонлама воз кечишга йўл қўйилмайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, никоҳ шартномаси тузишдан мақсад, фақат мулкни тақсимлаш эмас. Аксинча никоҳ шартномаси никоҳни мустаҳкамловчи омиллардан биридир. У ўзаро аҳилликни таъминлашга, оиланинг умумий мулкини авайлаб-асрашга хизмат қилади, исрофгарчиликларнинг олдини олади, томонларнинг оила олдидаги масъулиятини оширади.

Эр ёки хотин ўзини оила олдида масъул деб ҳисоблар экан, шубҳасиз бу даргоҳда тинч ва фаровон муҳит ҳукмронлик қилишига ҳаракат қилади. Бахтли турмуш кечириш чораларини кўради. Оилаларнинг бахти – бу жамиятнинг бахти, келажак авлодларнинг бахтидир. Биз барчамиз ушбу бахт учун масъуллигимизни унутмаслигимиз лозим.

Ойбек Хасанов,

Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.