АҚШ маъмурияти Никарагуа Кубадаги вазиятга ўхшаш йирик энергетика инқирозига дуч келиши мумкин деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси тингловида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, инқироз Россия ва Венесуэладан энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келиши мумкин. Бундан ташқари, Вашингтон Венесуэлада Россия, Эрон, Хитой ва Кубанинг иштирокини камайтиришга интилишда давом этмоқда.
Уолтц шунингдек, Кубага қарши савдо-иқтисодий эмбарго ҳақидаги даъволарни рад этиб, орол атрофида фақат "АҚШ ҳарбий кемалари ҳалқаси" блокада деб ҳисобланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио тегишли сиёсий шароитлар яратилгандан сўнг Венесуэлада янги сайловлар ўтказиш зарурлигини айтган эди. Делси Родригес ҳозирда АҚШ томонидан гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланаётган Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес ҳибсга олинганидан кейин президент вазифасини бажарувчи вазифасини бажарувчи лавозимида ишламоқда.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.