Нигериянинг Плато штатидаги ҳужумларда камида 21 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Плато штатидаги ҳужумларда камида 21 киши ҳалок бўлди

Мвагхавула Ёшлар Ҳаракати раҳбари Сундай Данкаканинг журналистларга айтишича, чорвадорлар Мангу ва Куру ҳудудларида қуролли ҳужум уюштирган.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум пайтида 21 киши ҳалок бўлган, кўпчилик жароҳатланган, маҳаллий аҳолининг уйлари эса ёниб кетган.

Данкака ўнлаб одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлганини таъкидлади.

Мангу вилоятида чорвадорлар ва деҳқонлар ўртасида вақти-вақти билан тўқнашувлар бўлиб туради.

Жорий йилнинг январь ойида Мангу вилоятида юз берган тўқнашувларда камида 90 киши, жумладан, болалар ва аёллар ҳалок бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!