Неймар қиморда 1 миллион евро ютқазди

Неймар қиморда 1 миллион евро ютқазди

«ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар интернетда қимор ўйнаб, 1 миллион евро йўқотди.

Бу сешанба куни кечқурун, Неймар жонли эфирда бўлганида содир бўлди. Sportskeeda воқеа ҳақида гапирди.

Неймар кўп пул йўқотганидан хафа эмасди.

Айни дамда Неймар тўпиғидаги операциядан кейин тузалмоқда. Бразилиялик ҳужумчи 2022/2023 йилги мавсумда майдонга тушмайди.

Эътиборлиси, Неймар тарихдаги энг қиммат трансферли футболчи бўлиб қолмоқда - «ПСЖ» унинг учун 222 миллион евро тўлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!