“Nexia” ҳайдовчиси ёш аёл ва унинг 2 ёшли қизини уриб кетди

“Nexia” ҳайдовчиси ёш аёл ва унинг 2 ёшли қизини уриб кетди

23 август куни тахминан соат 07:15да 40 ёшли У.Қ. “Nexia” русумли автомашинасини Бухоро вилоятининг Ғиждувон туман ҳудудидан ўтувчи йўлида ҳайдаб кетаётганида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдалар, 31 ёшли Ф.Н. исмли аёл ва унинг 2 ёшли қизи Ш.М.ларни уриб юборган.

Натижада пиёда она воқеа жойида ва қизалоқ касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!