Ғазо бошқарув кенгашининг таркиби Исроил томонидан келишилмаган ва унинг сиёсатига зиддир.
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху идораси бу ҳақда маълум қилди.
"Тинчлик кенгашига бўйсунадиган Ғазо бошқарув кенгашининг таркибини эълон қилиш Исроил билан келишилмаган ва унинг сиёсатига зиддир", дейилади баёнотда.
Офис қўшимча қилишича, Нетаньяху "Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саъарга бу масалани АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога етказишни буюрган".
2025 йил 9 октябрда Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Миср, Қатар, АҚШ ва Туркия воситачилигида АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан тақдим этилган тинчлик режасининг биринчи босқичини амалга оширишга келишиб олдилар. Эртаси куни Ғазо секторида сулҳ кучга кирди. Келишувнинг иккинчи босқичи Исроил қўшинларини анклавдан олиб чиқишни, халқаро барқарорлик кучларини жойлаштиришни ва Тинчлик кенгаши каби секторни бошқариш бўйича тузилмалар томонидан ишларни бошлашни назарда тутади.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.