Яна 64 киши бедарак йўқолган. Сув тошқинига ўтган ҳафта жума куни бошланган кучли ёмғир сабаб бўлмоқда.
Тахминан уч минг непаллик уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Сув сатҳининг кескин кўтарилиши уйларни вайрон қилувчи, автомобиль ва автобусларни олиб кетувчи кўчкилар ва лой оқимларини келтириб чиқаради.
Сув тошқинлари ва кўчкилар сув таъминоти ва канализация тармоқларига зарар етказган, алоқа ва электр узатиш линиялари узилиб қолган. Жабрланган ҳудудларда, жумладан, пойтахт Катмандуда мактаб дарслари бекор қилинди. Маҳаллий ҳокимият органлари тунги вақтда машина ҳайдашни тақиқлаган.
Синоптикларнинг огоҳлантиришича, ёмғир камида сешанбагача давом этиши, сув сатҳи, шунинг учун қурбонлар сони янада ошиши мумкин. Жабрланганларга ёрдам беришга 10 мингга яқин полициячи, қутқарувчилар ва кўнгиллилар жалб этилган.
Непалда деярли ҳар йили муссон мавсумида сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлади. Бироқ, сўнгги йилларда уларнинг кўлами ошди. Олимлар буни глобал исиш билан боғлашади, бунинг натижасида океанлар кўпроқ сув буғланади, ҳаво намланади ва ёғингарчилик миқдори ортади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.