Deutschland Trend томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг аксарияти (78%) АҚШдаги сайловларда мамлакатнинг ҳозирги вице-президенти ғалаба қозонишига умид қилмоқда. Фақатгина 8% иштирокчилар унинг рақиби республикачи Доналд Трампни афзал кўришини билдирган.
Германия аҳолисининг барча гуруҳлари вакилларининг мутлақ кўпчилиги ва барча партияларнинг тарафдорлари (“Германия учун альтернатив” партияси аъзолари бундан мустасно) Камала Ҳарриснинг ғалаба қозонишини хоҳлайди”. “Германия учун муқобил” партияси аъзолари орасида Трамп ва Ҳаррисни қўллаб-қувватлаш даражаси деярли тенг.
Немисларнинг АҚШга ишончи Жо Байден президентлиги даврида сезиларли даражада ошди. Германиялик сайловчиларнинг ярмидан кўпи (54%) Қўшма Штатларни ўзлари ишонадиган ҳамкор деб билади. Германия аҳолисининг ишонч даражаси Францияга (82%) нисбатан ўта юқори, Россияга (8%) нисбатан эса жуда паст.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.