Нега брокколи истеъмол қилиш керак?

Нега брокколи истеъмол қилиш керак?

Тиббиёт фанлари номзоди, спорт шифокори Александра Пуриганинг айтишича, брокколи фойдали хусусиятлари билан мол гўшти ва тухумдан қолишмайди.

Брокколи таркибида РР витаминлари, U бета-каротин моддалари кўп. Ва ушбу элементлар бошқа сабзавотларда бу қадар кўп учрамайди. Шунингдек, сабзавот калий, кальций, фосфор, натрий ва темир моддалари манбаи ҳисобланади. Худди шундай моддалар миқдорини рангли карамда ҳам бор. Бироқ, иккисини таққослаганда, брокколи таркибида минерал тузлар ва оқсиллар кўпроқ.

Шифокорнинг таъкидлашича, хлорофилл туфайли брокколи қон таркибига ижобий таъсир қилади. Аминокислоталар бўйича ушбу сабзавот мол гўштидан қолишмайди. Лизин ва изолейцин хусусиятлари бўйича брокколи товуқ тухумига тенг.

Шу билан бирга, брокколи организмда зарарли холестерин кўпайишини олдини олади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!