Наврўз байрами баҳонасида 5 кунлик дам олиш ўтди. Эндиги узоқ дам олиш қачон?

Наврўз байрами баҳонасида 5 кунлик дам олиш ўтди. Эндиги узоқ дам олиш қачон?

Президент 2022 йил декабрь ойида расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Ҳужжатда келтирилишича, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун 24 апрель (душанба) қўшимча ишланмайдиган кун бўлади.

Шунингдек, 2023 йилда ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни 29 апрель, шанба кунидан 24 апрель, душанба кунига кўчирилди.

Маълумки, 2023 йил Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланди.

Манбаларга кўра, Рамазон ҳайитини нишонлаш 22 апрелга тўғри келади.

Президент 2021 йил февраль ойи бошида "Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаганди. Ҳужжатга кўра, асосий байрам кунларида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олади.

Шу тариқа, Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар камида уч кун дам олиши мумкин:

2023 йил 22 апрель (шанба) - байрам куни (ҳали расман тасдиқланмаган);
2023 йил 23 апрель (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
2023 йил 24 апрель (душанба) - қўшимча дам олиш куни.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!