Навоий шаҳрида 10 март куни йўналишсиз такси ҳайдовчиси марказий деҳқон бозори ҳудудидан 2 нафар йўловчини манзилига етказиб қўйиш учун машинасига ўтқизиб, уларга шилқимлик қилишга уринган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Такси ҳайдовчиси йўловчиларга беҳаё сўзларни гапиравергани сабаб улар ярим йўлда тушиб қолишга қарор қилган ва бу ҳақда ИИБ ходимларини огоҳлантирган.
«Таксичилик орқасидан оиламни боқаман. Янги бозор атрофида киракашлик қилиб юрганимда бир-икки аёл чиқди. Аёллар билан озроқ ҳазиллашиб, уятсиз сўзларни айтдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Мени кечиришларини сўрайман», — дейди такси ҳайдовчиси.
Шунингдек, у ўзига ўхшаган таксичиларни мижозларга хушмуомала бўлишга чақирган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади