Навоий шаҳрида янги массив қурилади, Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев хабар берди.
"Ҳозирги кунда вилоятда уй-жойга бўлган талаб юқорилиги барчамизга маълум. Айниқса, ушбу масала Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ўта долзарб. Шу билан бирга, келгуси беш йилда Навоий аҳолиси камида 150 минг нафарга ошади.
Шундан келиб чиқиб, Навоий шаҳрида янги массив барпо этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади, Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун замонавий инфратузилмага эга бўлган “Саноатчилар шаҳарчаси” қурилади, бошқа туманларда 14 минг хонадонли 400 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Бунда, жорий йилдан бошлаб, Кармана туманида “Бағдод тажрибаси” асосида уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган Янги Ўзбекистон массивлари барпо этилади, 2 мингта хонадон эҳтиёжманд оилалар учун ажратилиб, уларга 100 миллиард сўм субсидия берилади", деди Шавкат Мирзиёев.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ҳужумидан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз ўлими ҳақидаги миш-мишларни киноя билан рад этувчи видео эълон қилди.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.