Навбаҳор туманида 35 гектар суғориладиган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Навбаҳор туманида 35 гектар суғориладиган ер майдонини  сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Т. “Навбаҳор” МФЙдаги 2 нафар фуқаро ва 2 та МЧЖга тегишли жами 35 гектар суғориладиган экин ер майдонини уларнинг хабардорлигисиз фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 82 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!