Навбаҳор тумани ҳокими Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари — Пробация бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Навбаҳор тумани ҳокими Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари — Пробация бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Ички ишлар вазирлигида Давлат раҳбарининг қарорлари ижроси доирасида маҳаллалар хавфсизлиги, жиноятчилик профилактикаси, ёшлар билан ишлаш ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар сарҳисоб қилинди, келгусига вазифалар режалаштирилди.

Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон қарори ижроси якунлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарори асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда таъкидлаганидек, 2025 йил давомида Президент қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 419 та маҳаллани қамраб олган 84 та “Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани” фаолияти йўлга қўйилди.

Илк бор республикадан тортиб маҳаллагача бўлган барча даражаларда “йўл харита”лари ҳамда асосий мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилди, сўнгги беш йилда криминоген вазияти мураккаб бўлиб қолаётган маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар концепцияси тасдиқланиб ижрога қаратилди, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз шаҳар” тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси ишга туширилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиздаги 4 034 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Бу эса умумий маҳаллаларнинг 44,8 фоизи “яшил” тоифада сақланиб қолишига хизмат қилди.

2026 йил Ўзбекистонда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» бўлганлигини инобатга олган ҳолда, юқорида эришилган ижобий ишларни давом эттириш мақсадида ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда манзилли режалар белгилаб олинди.

Йиғилиш кун тартибининг иккинчи масаласи доирасида ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар билан олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Таъкидланганидек, мазкур тоифага кирувчи ёшлар билан манзилли ва индивидуал ишлаш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ва тегишли идоралар ҳамкорлигида ҳар бир ёшнинг ижтимоий-руҳий ҳолати ўрганилиб, улар учун алоҳида “ижтимоий йўл харита”лари ишлаб чиқилган. Шунингдек, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, спорт ва маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиш орқали салбий муҳит таъсиридан чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамалар жараёнида айрим ҳудудларда олиб борилаётган ишлар етарли даражада самара бермаётгани танқид қилинди. Шу муносабат билан масъул раҳбарларга оғир тоифадаги ёшлар билан ишлашда шахсий жавобгарликни кучайтириш, назорат механизмларини янада такомиллаштириш ҳамда натижадорликка қаратилган аниқ вазифалар юклатилди.

Кун тартибининг учинчи масаласида 2025 йил давомида ахборот технологиялари соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар, шунингдек жорий йилнинг ўтган ўн кунлигида қайд этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар батафсил таҳлил қилинди.

Қайд этилганидек, рақамлаштириш жараёнларининг жадаллашуви билан бир қаторда кибержиноятчилик ҳолатлари ҳам ортиб бораётгани кузатилмоқда. Интернет орқали фирибгарлик, шахсий маълумотларни ноқонуний эгаллаш, электрон тўлов тизимларига тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноятлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Шу боисдан, ахборот технологиялари соҳасида жиноятларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича замонавий таҳлил усулларини жорий этиш вазифаси белгиланди.

Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятларнинг ҳар бири юзасидан сабаб ва шарт-шароитлар чуқур ўрганилиб, масъул тузилмаларга жиноятлар содир этилишига олиб келаётган омилларни бартараф этиш, профилактик тадбирларни кучайтириш вазифаси юклатилди.

2026 йилни Ички ишлар вазирлигида “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни жадаллаштириш йили” сифатида қабул қилиб, тизимли ишларни давом эттириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Тадбир якунида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Ички ишлар вазирининг буйруғига мувофиқ, вазирликнинг амалдаги захирасида бўлган полковник Ўроқов Азамат Шодиевич Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари — Пробация бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Роналду қарорини бирдан ўзгартирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан бирга Саудия Про-Лигасининг 22-турида «Ал-Фотиҳ»га қарши ўйин учун сафарга йўл олди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Криштиану Роналду бойкотдан кейин жаҳон рекордини ўрнатди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ал-Фатеҳ"га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Ҳоланд кутилмаган трансфер қарорини қабул қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бош мураббий Пеп Гвардиолага, агар у клубни тарк этса, ўзи ҳам кетишга тайёрлигини маълум қилди.

Олим Ер аҳолисини «жаҳаннам иқлими»дан огоҳлантирди

Нашрда таъкидланишича, исиш «жаҳаннам иссиқхонаси» иқлимига олиб келиши мумкин.

Ҳабиб Нурмагомедов Россиядаги барча бизнесларини тарк этди ва...

2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.

Ҳусайн Норчаев Италияга йўл олди

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Италияга жўнаб кетди.

Винисиуснинг сўраётган жуда катта маошни тўлай оладиган Европа клуби номи маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Манчестер Сити"нинг трансфер мақсадлари қаторидан жой олди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

"Дунё гўзали" танлови иштирокчиси кийимида Ўзбекистон байроғи рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

Шахризода Мадаминова либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Гвардиола: «Ҳусановни бошқа футболчилар билан адаштирманг...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яқиндагина ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси деб топилган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталиб ўтди.

Женевада АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди

Бу ҳақда Американинг Axios ахборот агентлиги журналисти Барак Равид икки манбага таяниб хабар бермоқда.

Россияда ҳарбий полиция биносида содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Украиналиклар Донбассдан қўшинларни бир томонлама олиб чиқишга рози бўладими?

Украина президенти бу ҳақда Axios нашрига телефон орқали берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ патруль самолёти Эрон ҳудудида разведка ишларини олиб борди

Бу Flightradar24 авиация портали хабар бермоқда.

ОАВ: Трампнинг Эронга ҳужум қилиши 90 фоиз аниқ

Доналд Трампнинг исми ошкор қилинмаган маслаҳатчиси Эронга ҳужум эҳтимолини баҳолади. У Axios нашрига Қўшма Штатлар келгуси ҳафталарда Эронда ҳарбий операция бошлаши эҳтимоли 90 фоиз эканлигини айтди.

Полша Украинадаги можаронинг тугаши натижасида кутилмаган оқибатлардан хавотирда

Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.

The Economist: Украина музокара гуруҳида Россия билан тез келишув масаласида ихтилоф бор

Британиянинг The Economist нашри журналисти Оливер Кэрролл ёзишича, Киевнинг музокара гуруҳида Россия билан эҳтимолий сулҳ бўйича қарашлар турлича.

Исроил яна Ғазога зарба берди: 12 киши ҳалок бўлди

АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ иккинчи босқичга ўтганига қарамай, Ғазода зўравонликлар давом этмоқда.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакети бўйича келишмовчиликларга дуч келмоқда

Бу ҳақда Bloomberg юқори мартабали манбаларга таяниб хабар берди.

Истанбул миноралари ортида қандай афсоналар яширинган?

Истанбул ўзининг бетакрор силуэти билан дунёга машҳур шаҳар. Қуёш ботиш маҳалида янада равшан кўзга ташланадиган масжид-у миноралар, мовий сувлар бағрида сузаётган паромлар ва Тарихий Яриморол бўйлаб салобат билан қад ростлаган етти тепа — буларнинг барчаси шаҳар манзарасининг ажралмас қисмидир.

Диққат: Телеграм тармоғида янги фирибгарлик тури оммалашмоқда!

Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.

“Крокус Сити Холл”даги теракт айбдорлари учун умрбод қамоқ талаб қилинди

Москва шаҳар судида прокурор концерт залидаги терактни амалга оширганларни махсус режимли колонияда умрбод қамоққа маҳкум қилишни сўради.

Чехияда президентни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна митинглар бўлиб ўтди — Deutsche Welle

1 феврал куни Павелни қўллаб-қувватлаш акцияси Прагада ҳам ўтказилганди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда қарийб 90 минг киши қатнашган.

Болқон ҳайдовчилари ЕИга кириш муаммолари сабаб норозиликларни давом эттирмоқчи.

Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.

Италия Ғазодаги полиция кучларини тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.

Исроил Фаластин ерларининг “де-факто аннексияси”ни тезлаштиришга имкон берувчи қонунни эълон қилди — Associated Press

Исроил ҳукумати 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди. Ушбу буйруқ Ғарбий соҳилда ерларни расмий рўйхатга олишни (ерга эгалик ҳуқуқини белгилашни) тўхтатиб қўйган эди.

Ҳиндистонда кимё заводи ёниб кетди: қурбонлар бор

Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.

Туркологиянинг пешқадам қурултойи: асрлик садо

1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.

АҚШ Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ қурилмани синовдан ўтказган

The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.

Ёшлар Экология қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишишди

13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.

Ғазога ҳужумлар пайтида Исроил армиясида ўн минглаб хорижликлар хизмат қилган

Бу ҳақда Британиянинг Declassified UK нашри исроиллик ҳарбийларга таяниб хабар берди.

Трамп Украина бўйича музокаралардан чиқмайди — эксперт

АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.

Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчини йўналтирмоқда – бу етарли бўладими?

The New York Times хабар беришига кўра, АҚШ Яқин Шарққа ўзининг энг кучли авиаташувчиси USS Gerald R. Fordни йўналтиришга қарор қилган.

NATO АҚШ баёнотларидан норози — Германия ТИВ раҳбари

Германия ташқи ишлар вазири Johann Wadephulнинг айтишича, Америка расмийларининг айрим баёнотлари NATO доирасида норозилик ва ғазаб уйғотмоқда.