НАТО маълумотларига кўра, Россия Федерацияси Харкив вилоятида олдинга силжиш пайтида ҳар куни мингга яқин аскарларини йўқотган. Ғарб Украина Қуролли кучлари учун қурол ишлатиш шартларини қайта кўриб чиққандан сўнг, бу ҳудуддаги ҳужум секинлашди.
Харкив вилоятига ҳужум қилишга уриниш пайтида рус армиясининг йўқотишлари кунига ўртача минг кишини ташкил этган. Бу рақамларни 13 июнь, пайшанба куни Брюсселда Шимолий Атлантика альянси мудофаа вазирлари йиғилиши чоғида НАТОнинг юқори мартабали амалдори маълум қилди.
Шу билан бирга, Россия ҳар ойда 30 мингга яқин одамни ёллайди, деди у ва бунинг натижасида рус қўшинлари инсон ресурсларини тўлдиришга муваффақ бўлганини таъкидлади. Расмий Россиянинг Харкив вилоятидаги ҳужумини қайтариш чоғида украиналик ҳарбийлар йўқотишлари ҳақида хабар бермади. Унинг таъкидлашича, Россия қўшинларида катта муваффақиятга эришиш учун етарли ресурслар ва жиҳозлар йўқ, бироқ улар бу соҳаларда Украина Қуролли кучларига нисбатан устунлигини сақлаб қоляпти.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам Россиянинг йўқотишлари ҳақида шундай баҳо берди.
НАТО Россиянинг Харкив яқинида муваффақият қозонишини кутмаяпти
Айни пайтда, Пентагон раҳбари Ллойд Остин шу куни НАТО қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида иттифоқчилар Россия қўшинларининг Харкив вилоятида сезиларли муваффақиятга эришишидан энди қўрқмаслигини айтди. Вашингтоннинг таъкидлашича, фронт бу қисмида вазият ўтган ҳафталарга нисбатан барқарорлашган, украиналиклар эса чизиқни ушлаб, ўз позицияларини мустаҳкамлаган бир пайтда Россия олға силжиши секинлашган.
Альянс буни Украина Қуролли кучларига қурол етказиб берувчи қатор давлатлар Украина армиясига улардан Харкив яқинидаги ҳужумни қайтариш учун Россия ҳудудида фойдаланишга рухсат бергани билан изоҳлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.