НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Украинага ёрдамни оширишга ваъда беришмоқда
НАТО ташқи ишлар вазирлари Россия ҳужумлари фонида Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ва унинг энергетика инфратузилмасини тиклашга ёрдам беришга ваъда беришди.
«Россиянинг тажовузкорлиги, жумладан, Украина фуқаролик ва энергетика инфратузилмасига доимий ва уятсиз ҳужумлари миллионлаб украиналикларни асосий хизматлардан маҳрум қилмоқда», — дейилади ташқи ишлар вазирлари Бухарестдаги НАТО саммитидаги музокараларнинг биринчи куни якунлари бўйича баёнотида.
«Биз Украина ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда давом этар экан, уни сиёсий ва амалий қўллаб-қувватлашимизни давом эттирамиз ва кучайтирамиз […] ва қанча вақт керак бўлса, уни қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади баёнотда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).