НАТО Боку ва Ереван ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича келишувни олқишлайди

НАТО Боку ва Ереван ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича келишувни олқишлайди

НАТО Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича келишувларни олқишлайди.

Бу ҳақда НАТО бош котибининг Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хавер Коломина маълум қилди.

«Биз Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги 1991 йилдаги Олмаота декларацияси тўғрисидаги келишувни чегарани делимитация қилиш бўйича асосий ҳужжат сифатида олқишлаймиз. Ҳар икки томоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олиш асосий тамойил ҳисобланади. Бош котиб Енс Столтенберг минтақага ташрифи чоғида таъкидлаганидек, НАТО нормаллаштириш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Бир кун аввал Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон 1990 йилларнинг бошидан бери ишғол остида бўлган тўртта Озарбайжон қишлоғини қайтаришга рози бўлганини хабар қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!