Намангандаги 2 та туманда қиморхона ташкил қилганлар ва қиморбозлар ушланди

Намангандаги 2 та туманда қиморхона ташкил қилганлар ва қиморбозлар ушланди

Наманган вилояти Норин тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Учқўрғон туманида яшовчи бир нечта фуқаролар Норин тумани Норинкапа маҳалласидаги далада таваккалчиликка асосланган хўроз ўйинларини ташкил этиб, қонунга қарши чиқишган.

Улар ушбу дала майдонида бир неча фуқаролардан пул йиғиб, қиморхона ташкил этишган. Мазкур жойда қонунбузарлар ҳолислар иштирокида қўлга олинди.Терговга қадар текширув давомида ўйинда иштирок этган шахсларга тегишли бўлган хўрозлар ва ўйинга тикилган пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

Ушбу фуқароларга нисбатан Норин тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳудди шундай ҳолат Наманган туманида ҳам аниқланди. Ушбу туманда яшовчи 43 ёшли фуқаро яшаш хонадонида қонунга ҳилоф равишда қимор ўйинлари ташкил этиб келган.

Туман ИИБ ходимлари бу уйни кўздан кечириш учун боришганида ушбу хонадонда 6 нафар фуқаро ва уй эгаси ҳақиқатан қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган. Ҳолислар гувоҳлигида қиморхонадаги карталар ва ўйинга тикилган пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Ҳозирда Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими омонидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!